Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази
Download 0.81 Mb.
|
хавфли гурух б н ишлаш механизми
6. Хайрлашув.
2 –машғулот. Мақсад: 1. Мулоқот механизмларини ўрганиш. 2. Мулоқот жараёнида очиқ кўнгил бўлиш кўникмаларини шакллантириш, ўзаро ишонч муносабатларини ривожлантириш. 3. Қизлар хулқида аёллик хислатларини мустаҳкамлаш. Машғулотнинг бориши: 1-машқ. Саломлашиш 2-машқ. “Таассуротларимизни ўртоқлашамиз”. Қатнашчилар аввалги машғулот ҳақидаги таассуротларини ўртоқлашадилар. 3-машқ. “Манекеншицалар”. Қатнашчиларнинг ҳар бири худди мода кўрсатаётгандек хона бўйлаб юрардилар, гўё улар ўзларини намоён қилмоқдалар. Бошқалар эса уларни қўллаб –қувватлаб турадилар. 4-машқ. “Ўзингни намоён қил”. Ўйин қатнашчилари мусиқа садолари остида, кўзлари боғланган ҳолда, ўз кайфиятларини рақам орқали ифодалайдилар. Ўйин қатнашчиларининг кўзлари боғланганлиги улардаги “атрофдагилар нима деркин” деган хавотирни олиб ташлашга ва ўзларини хотиржам, эркин ҳис қилишларига, натижада табиий ҳаракатлар қилишларига имкон беради. 5-машқ. Муҳокама. 3 ва 4 машқни бажариш жараёнида ўзингизни қандай ҳис қилдингиз? 6. Назарий бўлим. Тренер. Демак, биз атроф –муҳитни уч хил йўналишда: визуал, аудиал ва кинестетик идрок этилишига тўҳталдик. Одамларнинг шулардан қайси бирига тегишли эканлигини аниқлаш мумкин?. Аёл ва эркаклардаги онгсиз ва беихтиёр кўз ҳаракатлари одам нима ҳақида ўйлаётганини сездириб қўяди. Одамни ёши, ҳаётий тажрибаси, маълумоти, қандай тилда гапиришидан қатъий –назар кўз ҳаракатлари бир хил бўлади. (Бу ҳолатни ифодалаш учун хоҳлаган одамни даврага таклиф қилиш мумкин). Агар одамда визуал, яъни кўриш идроки устун бўлса, унинг кўзлари у ёки бу томонга, юқорига қарайди. Ундаги идрок типини аниқлаш учун унга оддий саволлар бериш ва унинг фикрини тўплаётганидаги реакциясини кузатиш керак. Масалан: “Сен ёзда қаерда дам олдинг?”. Агар одамнинг нигоҳи тепага қараса, унга “визуал” саволлар беришни бошлаймиз. “Сен турган уй қандай кўринишга эаг эди?. У хонанинг ранги қандай эди? Деразангдан нималар кўриниб турар эди ва ҳ.к. Визуал типдаги одамни фақат кўз ҳаракатларидагина эмас, балки сиз “типдаги саволлар берганингизда унда юзага келган жонланишдан ҳам билиб олиш мумкин. Агар реакцияси ноаниқ бўлса, унда суҳбатдошимизга овозлар идрокига тегишли саволлар берамиз. “Эрталаблари сизни қандай товушлар уйғотади?” ва ҳ.к. Агар суҳбатдошимизнинг нигоҳи у томондан бу томонга ёеи псатга ва чап томонга алмашаётган бўлса, сизнинг саволларингиз ҳақида ўйлаётганида товушларга, тегишли ибораларга кўпроқ, эътибор билан қараётган бўлса ва айнан шундай иборалар билан жавоб беришга интилса, демак, биз шундай хулоса қилишимиз мумкин, бизнинг олдимизда аудиал одам турибди. Агар суҳбатдошингиз пстга, ўнгга қараётган бўлса, демак, ўзининг ҳиссиётларига қулоқ тутаяпти. У одам ҳақида фикрингизга тўла ишонч ҳосил қилиш учун бу кузатишингизни бошқа характеристикалар билан таққослашингиз мумкин. Шундай савол бериш мумкин: Янги жойда сен ўзингни қандай ҳис қилдинг? Кроватинг сен учун қулай эканми? ва ҳ.к. Яна баъзи бир маълумотларни қўшимча қиламиз. Кўриш идроки доминантлик қиладиган одамларнинг нафас олиши юзаки, овози баланд бўлади. Эшитиш идроки доминант бўлган одамларда нафас олиши бир текис, хотиржам, ўртача ҳиссий ҳолатда овози ҳам бир текис, ўртача бўлади. Тери сезгиси устунлик қиладиган одам шошилмай гапиради ва тўхтаб –тўхтаб нафас олади (с придыханием) Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling