Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази
Download 0.81 Mb.
|
хавфли гурух б н ишлаш механизми
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиҳозлаш
- Муаммоли вазият
Муаммоли вазиятларни ҳал этиш
Мақсад ва вазифалари: Ўз – ўзини англаш кўникмаларини ривожлантириш, муаммоли вазиятларда тўғри ечим қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш. Жиҳозлаш: Мусиқа ёзилган диск, компьютер, ватман қоғоз, маркерлар, копток. Машғулотнинг бориши. 1. Кириш. Саломлашиб бўлгандан кейин бошловчи ўзини таништиради. Машғулот мавзуси ва мақсадлари таништиради. 2.Танишув: а) Иштирокчилар қоғоз карточкаларга катта ҳарфлар билан исмларини ёзади ва кўксига илиб қўяди.. б) бошловчи ўз исмининг икки – учта ижобий томонини айтади ва коптокни, кейинги иштирокчига ўтказади. 3. Гуруҳ қоидалари ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Ватман қоғозга машғулот қоидалари ёзилиб илиб қўйилади. 4. Муаммоли вазият. “Мени нима учун ёқтирмайди”. Муаммоли ҳолат: Мени синфдагилар ёмон кўради. Сабаб: Мен ҳар доим ҳақиқатни гапираман. Масалан, синифимизда Г. исмли қиз мусиқа коллежини тугатиб консерваторияга ўқишга кирмоқчи. Мен эса унга унинг овози йўқ эканлигини, ҳеч қачон хонанда бўла олмаслигини айтдим. Бу сўз ҳақ.. чунки мен мутахассис танишимдан буни билиб олдим. Агар кимдир янги кийим кийиб келса мен унга бу кийим тушмаганини дарров айтаман. Одамлар мени яхши кўриниши учун ёлғон гапиришни хохламайман. Иштирокчилар бу вазият ва ҳолат бўйича ўз фикрларини айтадилар. 5. Иккинчи муаммоли вазият: “Синфдошлар Лоланинг туғилган куни билан табриклаш учун келдилар. Болалар танишинглар бу менинг синглим Шоҳида, алочи ва теннис бўйича чемпион. Кейин Шахнозага қараб: Шахноза танишиб қўй бу Шухрат, таниқли боксёр Акмал борку, мен сенга гапириб бкергандим, шунинг укаси. О, таниқли баксёр Акмални ким танимайди дейсиз – деди Шахноза ва саломлашиш учун қўлини Шухратга чўзди. Шухрат анчадан буён Шахноза билан танишмоқчи бўлиб юрганди. Лекин Лоланинг сўзларидан кейин нимагадир бу танишиш уни нимагадир ҳурсанд қилмаётганини англади. Нима учун?” 6. Барча иштирокчилар машғулот мавзуси бўйича ўз фикрларини ва хулосаларини айтадилар. 7. Муаммоли вазиятларни юзага келиши ва уларни ечиш инсонни ўз – ўзини билиши ва англаши билан боғлиқ эканлигини бўйичв хулосаси чиқарилади. Муаммоли вазият: Интернатга чет элдан меҳрибонлик ёрдами: ўйинчоқлар, ҳар хил концелярия моллари олиб келинди. 7 синф ўқувчиларидан ўйинчоқлар солинган каробкаларни ичкарига ташишда ёрдам сўралди. Бир неча кундан кейин синф тарбиячисига қиз болалар келди ва улардан қандайдир сир бор эканликларини айтди. Синифимизда бир нечта бола ҳалиги ўйиинчоқлардан ўғирлаган. Айримлари ўз синфдошларига (ўйинчоқларни ташишда иштирок этмаганларга) сотиб ҳам улгирган. Тарбиячи психологга мурожаат қилиб, вазиятни тушунтирди. Ўғирлик тўғрисида тарбиячи, бошқа синф тарбиячиси, битта ўқитувчи ва психолог билади
Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling