Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Download 0.81 Mb.
bet22/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

1-машғулот.
Мақсад:
1. Мулоқотдаги муваффақиятсизликлар сабабларини аниқлаш.
2. Аёллик хулқ –атворини шакллантириш.
Машғулотнинг бориши:
1-машқ.
Иштирокчилар бир –бирларининг қўлларини ушлаб давра қуриб турадилар ва давра бўйлаб бир –бирларига ёқимли табассум узатадилар. Бу машқ қатнашчилар ўртасида ҳиссий контактни ўрнатишга ёрдам беради.
2-машқ. “Манекеншицалар”.
Бу машқ давомида қизлар қизларга хос чиройли юришни уялмасдан кўрсатиб берадилар. Бунда ўзларидаги бор имкониятларни ёқимли тарзда кўрсатиб бера олишлари керак.
3-машқ. “Ўз мақсадингга эришиш”.
Машқ давомида ўйин қатнашчилари мулоқотнинг турли усулларидан фойдаланадилар ва мақсадга эришишга олиб келадиган хатти –ҳаракатни топадилар. Мусиқа садолари остида улар хона бўйлаб, хоҳлаган йўналишларида жуфт –жуфт бўлиб юрадилар.
Улар олдиндан бир –бирлари билан ким биринчи, ким иккинчи бўлишини келишиб оладилар. Биринчиси иккинчисини биргаликда нимадир қилишга (бирга чой ёки кофе ичишга, кинога боришга ва ҳ.к) кўндириши керак. Иккинчиси эса имкон қадар бунга кўнмаслиги керак. Тренен кўрсатмасига биноан улар кейин ўринларини алмаштирадилар.
4-машқ. “Муҳокама”.
Машқ мобайнида сиз нималарни ҳис қилдингиз? Шеригингизни сизнинг хоҳишингизни бажаришга кўндира олдингизми? Ўзаро таъсирнинг қайси усулларидан (эркакчасиданми ёки аёллар усулидан) фойдаландингиз? Ҳаётингизда бу қандай намоён бўлади?
5. Назарий бўлим.
Одамлардаги идрок этиш ва реакция кўрсатиш типлари ҳақида (визуал, яъни кўриш, аудиал, яъни эштиш, кинестетик –тери-туйиш) тушунча.
Тренер. Ҳар бир одам қандай холатда бўлмасин атрофидагилар уни тўла тушунишларини хоҳлайди. Лекин ҳаётда бундай ҳолат жуда кам бўлади. Нимага?
Юқорида биз одамлар атроф –муҳитни қандай идрок этишларига кўра турлича типларга бўлинадилар, булардан бири визуал тип бўлиб, ахборотни кўпроқ кўриш образлари кўринишида қабул қилади. Аудиал типдаги одамларда эса буларнинг ҳаммаси эшитиш орқали амалга ошади. Кинестетик типдаги одамлар эса муҳитини кўпроқ тери туйиш органлари орқали идрок этадилар, дедик.
Ана энди, ўзимизга бир эътибор бериб кўрайлик, биз атроф –муҳитни қандай идрок этар эканмиз.
Масалан: Ёз фасли сизда қандай кўринишда эсингизда қолган? “Ёз” деганда биринчи навбатда нимани эслайсиз: образ, овозлар, ҳислар.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling