Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази
Download 0.81 Mb.
|
хавфли гурух б н ишлаш механизми
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқувчи шахс картасининг юритилиши.
- ТРЕНИНГЛАР “Соғлом авлод – миллат кўрки”. Мақсад
- Жиҳози
- 2. Ўргимчак тўри Мақсади
- 3. КУНГА БОҚАР
Жавоб варақаси
Кўрсаткичлар ва талқин этиш учун калитлар
Ўқувчи шахс картасининг юритилиши. Ўқувчи шахс картаси асосан талаб ва таклифлар асосида тузилади. Бу карта паст ўзлаштирувчи, тарбияси қийин ва индивидуал ишлашни талаб қиладиган ўқувчилар учун тузилади. Шахс картасида тестларнинг натижалари коррекцион тузатиш ишларининг натижалари, маслаҳат ва тавсиялар белгиланиб борилади. Ўқувчи шахс картаси қуйидаги тартибда юритилади: Ўқувчининг исми, фамилияси, синфи; Синф раҳбарининг исми, фамилияси; Оилавий шароити; А) Оила аъзолари; Б) Яшаш шароити; В) Оилада тарбиянинг ўрни. Ўқувчи соғлиғи ҳақида маълумотлар (умумий ривожланиши, касалликлари, даволанишлари). Ўқувчининг алоҳида психологик назорат остига олинишининг сабаблари Тест таҳлиллари (вақтлари кўрсатилади). Кузатишлар, алоҳида маслаҳатларнинг натижалари Ўқувчининг ота – онасига, ўқитувчисига тавсиялар бериш. Мактаб амалиётчи психологи ўқувчи шахс картасини халқ таълими бўлими ташхис Маркази психологи билан келишилган ҳолда тузади. Ўқувчининг оилавий шароити, оила аъзоларининг болага бўлган муносабатлари, яъни, боланинг оиладаги ўрни карта ёрдамида аниқланиб, изоҳли таҳлил қилиниб, боланинг ота–онасига, ўқитувчига маслаҳатлар ва тавсиялар бериб боради. Ўқувчининг алоҳида психологик назорат остига олинишининг сабаблари ўрганиб чиқилгандан кейин тест таҳлиллари, натижалар бегоналардан қатъий сир сақланади. Кузатишлар, тест натижалари фақатгина ўқитувчи ва ота – онага айтилади. ТРЕНИНГЛАР “Соғлом авлод – миллат кўрки”. Мақсад: Ўсмир ёшларни ОИТС, гиёҳвандлик, алкоголизм ва ишсизлик бўйича керакли маълумотларга эга бўлиш даражасини ошириш, уларда ижобий хулқ – атворни шакллантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш. Жиҳози: Мавзуга оид деворий газета, буклет, ватман қоғози, маркерлар, кичик брошюралар, мусиқа ёзилган диск, копок. Машғулотларнинг бориши: 1. Кириш. Саломлашиш. Бошловчи ўзини таништиради. Машғулот мавзуси ва мақсадларини эълон қилади. 2. Танишиш. а) Иштирокчилар қоғоз карточкаларга исмларни ёзади ва кўксига илиб қўяди. б) Бошловчи ўз исмини, 1 та ижобий ва салбий томонини айтиб, коптокни кейинги иштирокчига ўтказади. 3. Гуруҳ қоидалари ишлаб чиқилади ва ватман қоғозга ёзилади. 4. Гуруҳларга бўлиниш. 5. “Ўргимчак тўри” ни ясаш. 6. “Соғлом авлод – миллат кўрки”, “Узоқ умр сири - меҳнатда”, “Қари бор зари бор” иборалари қандай маънони англатади? Фикрлар тингланади. 7. “Ноқобил фарзанд”ни нимага ўҳшатиш мумкин? Фикрлар тингланади. 8. Бахт нима? Фикрлар тингланади. 9. Сизга одамларнинг қайси фазилатлари ёқади? Фикрлар тингланади? 10. Қайси феъл – атвор, одат, ҳатти – ҳаракат одамни фалокатга судрайди? 11. “Кунгабоқар” (ўйин). Ўзаро бир – бирига яхши тилаклар билдириш. 12. Машғулот тўғрисида фикрлар тингланади. 1. ТАНИШУВ Гуруҳ иштирокчиларидан бир варақ қоғоз ва қалам олиш сўралади. Қоғозга ҳар бир иштирокчи ўз номини икки кўринишда ёзиши керак: “Қоғозга Сизга яқинларингиз, дўстларингиз қандай мурожаат қилсалар ёқади, шу номни ёзинг. Кейинги кишилар қандай мурожаат қилсалар ёқмайди, шу номни ёзинг”. Иштирокчилар топшириқни бажаргач, уларга кўзни юмиш ва ўз ички дунёсини тассаввур этиб, “Мен кимман?” саволига жавоб бериш сўралади: “Инсон атрофдагиларни ўзидан кўра яхшироқ билади. Улар ҳақида гапириши мумкин, лекин ўзининг кимлиги, у қандай инсон эканлиги ҳақида кам ўйлайди. Кўзингизни юмиб ички дунёйингизга саёҳат қилинг. Сиз кимсиз, ўйлаб кўринг”. Бир неча дақиқа иштирокчиларга вақт берилади. Шундан кейин ҳар бир иштирокчи қоғозга от ва сифат билан изоҳланадиган сўзлар ёрдамида ўзининг ким эканлигини ёзади. Масалан: жиддий, инжиқ, садоқатли дўст, хушбичим, урушқоқ, эзма, ака, аълочи ўқувчи ва ҳ.к. Ёзув бир, икки сўздан ошмаслиги, ўзи ҳақида иштимоий ҳохиш (идеал)ни эмас, ҳақиқий (реал) жиҳатларини ёзитш сўралади. Иштирокчиларга 5 дақиқа вақт берилади. Ҳамма ёзиб бўлганидан сўнг, қоғозларни кўкракка қадаш ёки ушлаш сўралади ва гуруҳ аъзолари ўринларидан туриб сўзсиз бир – бирлари билан танишадилар. Иштирокчилар яқинлашиб бир – бирларининг кимлигини унинг ёзувидан ўқиб билиб оладилар. Гуруҳда ҳамма иштирокчилар бир – бирлари билан танишишлари учун вақт ва имкон берилади. Улар имкон қадар гуруҳдошларининг ёқтирган номлари ва шахс сифатларини кўпроқ эслаб қолишга ҳаракат қилишлари лозим. Танишув тугагандан сўнг, иштирокчилар давра кўриб ўтиришади ва машқни бажаришдан олган таассуротларини гапириб беришади: “Ҳамма бир – бири билан танишиб олди. Биз фақат фамилияси ва номи билан бировни билишимиз қийин. Кишининг ўзи ҳақидаги тасаввури атрофдагиларга бўлган муносабатини изоҳлайди. Гуруҳдошларингизнинг яхши томонларини эслаб қолинг, айниқса уларга қандай мурожаат қилса ёқади, унутманг. Машғулотларимиз давомида бир – биримизга шу ном билан мурожаат қиламиз. Машқни бажариш давомида ким ўзини қандай ҳис қилади? Тортиниш, уялиш бўлдими, нималарни билиб олдингиз?”. 2. Ўргимчак тўри Мақсади: а) Ижодий фикрлаш: ўқувчилар янги қарашлар ва нуқтаи назарлар ҳосил қилиш учун ўзларининг белгиланган имкониятларидан ташқарига чиқа олишлари керак. б) Муаммо ечиш: ўқувчилар ахборотни бошқариш, ижодий фикрлаш ва интуиция ёрдамида ҳаётларининг барча жавҳаларидаги муаммоларни еча олиш имкониятига эга бўлишлари лозим. в) Муносабатлар ҳақида тушунчага эга бўлиш: ўқувчилар феноменлар ўртасидаги шакллар, бир хилликлар ва муносабатларни тушунтиришлари лозим. г) Тўлиқ тушунчага эга бўлиш: ўқувчилар ўзларининг шахсий ва маданий таассуротларини мавжуд ҳолат, фикр ёки воқеани бутуннинг бўлаги шаклида кўриш шаклида кўриш учун ишлата олишлари лозим. Керакли ашёлар: ҳар бир гуруҳ учун оқ қоғоз, маркерлар, ёпишадиган қоғоз, белгиларга мос келувчи рангли 4 дона калава ип Синфда қуйидагича жойлашув мумкин бўладиган катта жой ажратилиши лозим. Ҳар бир ёпишадиган қоғоз бошига танланган 4 та мавзулар биттадан ёзилиши керак. Мавзулар қуйидагича: “Наркомания”, “Спид”, “Алкоголизм”, “Ишсизлик”, Мавзулар яна белгилар тўпламига ёзилиши керак. - бугун мен сизлар билан бутун жаҳон бўйича инсонларни ташвишга солаётган муаммолар юзасидан гаплашмоқчиман. Келинглар бир ўйлаб кўрайлик “Наркомания”, “Спид”, “Алкоголизм”, “Ишсизлик”. Сабаблари нимада? Бу муаммоларни қандай ҳал қилса бўлади? Бу муаммоларнинг ечими нимада? Бунинг учун сизлар 4 та гуруҳга бўлиндинглар. Ҳозир мен ҳар бир гуруҳга зарур бўлган материаллар бераман. “Ҳар бир гуруҳ ўзи танлаган мавзу бўйича кичик гуруҳ” ичида 8 дақиқа давомида муҳокама қилинг ва кластер тузинг. Иштирокчилар вазифани бажаришга киришадилар. - Энди, барча гуруҳдан “Президент”, “Статист” ва 2 та “Ҳаракатланувчи” музокарачилар тайинлашади. “Статист” музокарачилар калавалар учларини уларнинг белгиларига бойлаб, айлана шаклида жойлаштиришлари лозим. Уларнинг вазифаси бир жойда туришгина бўлиб қолмай, ихтиёрий 3 та бошқа гуруҳларнинг “Ҳаракатланувчи” музокарачилари вазифаси: бориб мавзулар орасидаги алоқа, боғлиқлик ёки муносабатларини музокара қилади. Ҳар бир орасидан алоқа мунозара қилиб келишиб бўлингач, икки ип калаваси икки гуруҳ “Статист” музокарачиларидан айлана бўйлаб белларидан ўтказилади. Ипнинг таранг тутиб турилиши ва калаванинг ҳар галл қайси “Статист” музокарачилардан бошланган бўлса, унга қайтиб келиши муҳим. Ҳар икки гуруҳнинг ўз ёпишадиган қоғозларига “Ҳаракатланувчи” музокарачиларнинг ҳар бири келишув орқасида фикрларни ёзиб олиш ҳам жуда муҳим. Машғулот давом этаркан, ўргимчак тўри каби 4 та масала орасидаги боғлиқлик ҳосил бўлади. - Барчангизга раҳмат. Сизлар жуда яхши меҳнат қилдингизлар. Қаранглар бизнинг олдимизда “Ўргимчак тўри” ҳосил бўлди. - “Спид” музокарачасига савол: Сиз қандай қилиб тўрни ҳосил қилдингиз. Тушунтириб беринг (болалар фикрлари тингланади). - Азиз ўқувчилар, ҳозир мен бир президент ўтирган стулни орқага тортаман. Эътибор беринг, бир муаммо кетидан бошқа муаммолар ҳам келиб чиқяпти. Демак бир муаммо кетидан 2,3, 4 муаммолар ҳам юзага келяпти. - Агар ер юзида “Наркомания” йўқолса, ўз – ўзидан қолган саволлар аста – секин ечиладими? - Ҳа, ечилади. Ҳудди шундай “Алкоголизм”ни стулини тортиб қўриш ва хулоса чиқариш. Бундай салбий иллатларнинг оила фаровонлигига, фарзанд тарбиясига, оила иқтисодига, умуман, жамият ривожига тўсқинлик қилишини аниқ далиллар орқали тушунтириб бериш. Энди ҳар бир гуруҳ ўз кластер ишини тақдимот қилиб бериши керак. Ҳар бир гуруҳ вакиллари навбатма – навбат ўз ишларини намойиш қилади. Бошловчи: Машғулотимиз охирида сизлардан қуйидаги саволларга ўйлаб жавоб беришларингизни сўрайман. Машғулотимиз сизларга манзур бўлдими? Бугун қандай янги нарсаларни ўргандингиз? Сиз ўзингизни машғулот давомида қандай ҳис қилдингиз? Ўзингиз учун қандай хулосалар қилдингиз? 3. КУНГА БОҚАР Ҳар бир ўқувчи қоғоздан кунгабоқар ясайди, марказига доира жойлаштириб, унга барглар ёпиштиради ва узун таёқчага маҳкамлаб қўяди (намунага қаранг). Ўқувчининг исми баргга ёзилиб, барча гуллар деворга ёпиштирилади. Етарли миқдорда қоғоз барглар синфда олдиндан тайёрлаб қўйилиши керак. Қачон ўқувчи бошқа ўқувчи ҳақида мақтов билдиришни хохласа, у мақтовни баргга ёзиб, уни ўша ўқувчининг гулига жойлаштириб қўяди. шу орқали ҳар бир ўқувчининг гули вақт ўтиши билан ўсиб бораверади. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling