Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази


Download 0.81 Mb.
bet11/30
Sana18.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1565990
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
хавфли гурух б н ишлаш механизми

2. Тўлиқ бўлмаган оила фарзандлари.
Бундай оилаларда оиланинг ҳаёт тарзини бир маромда сақлаш, шунингдек, фарзанд тарбияси вазифалари биргина инсон (кўпроқ она) зиммасига тушади, кўплар учун бу ортиқча, қудрати етмайдиган иш. Фарзандининг вақтини қандай ўтказилишини назорат қилиш, ўқиш жараёнида кўмаклашиши лаёқати кўп ҳолларда чекланган, сабаби вақт етишмаслиги. Шахсий ҳаётдаги омадсизлик оилада оғир руҳий ҳолатни юзага келтиради.
2-жадвал.
Тўлиқ бўлмаган оила фарзандлари ҳақида маълумот





Ўқувчининг исми ва фами-лияси

Уй манзили

Ота-онадан қайси бири йўқ

Маиший шароити

Мактабдаги муаммолар




Паст ўзл.

Паст давомат

Тенгдошлари
билан мулоқот

Муаммони қандай ҳал этиш керак






























3. Ота-оналари ажралишган, бироқ болага таъсир этишда рақобатда бўлган ва бир-бири билан ҳамкорлик қилишга мойиллиги йўқ оила фарзандлари.
Бола гўё ота-оналар ўртасида, гоҳ у оилада, гоҳ бошқа оилада яшайди. Бундай шароитдаги болалар эртароқ у томоннинг ҳам ,бу томоннинг назоратидан қочиш учун ўз шахсий позицияларини, шунингдек ўз хатти-ҳаракатларини ҳам ишлаб чиқадилар
3-жадвал.
Ота-онаси ажралган, лекин иккови ҳам тарбия жараёнида иштирок этаётган болалар ҳақида маълумот.





Ўқувчининг исми ва фамилияси

Уй манзили

Маиший шароити

Мактабдаги муаммолар




Паст ўзл.

Паст давомат

Тенгдошлари
билан мулоқот

Муаммони қандай ҳал этиш керак

























4. Болаларнинг хулқига етарли таъсир кўрсата олмайдиган ёки уларни таъминлай олмайдиган қариндошлар қарамоғида бўлган болалар.


Ота-оналар у ёки бу сабаларга кўра (кўп болали оила, ота-оналари сафарда бўлганда) фарзанди тарбиясини яқин қариндошлар зиммасига юклайдилар.
4-жадвал.
Яқин қариндошлари қарамоғида бўлган болалар ҳақида маълумот





Ўқувчининг ис-ми ва фамили-яси

Уй манзили

Яшаш жойи, ким билан яшайди.

Маиший шароити

Мактабдаги муаммолар




Паст ўзл.

Паст давомат

Тенгдошлари
билан мулоқот

Муаммони қандай ҳал этиш керак






























5. Кўп болали оила фарзандлари.
5-жадвал.
Кўп болали оила фарзандлари ҳақида маълумот





Ўқувчининг исми ва фами-лияси

Уй манзили

Оиладаги фарзандлар сони

Маиший шароити

Мактабдаги муаммолар




Паст ўзл.

Паст давомат

Тенгдошлари
билан мулоқот

Муаммони қандай ҳал этиш керак






























6. Ота-оналарининг иш ҳақи узоқ муддатли сафарлар билан боғлиқ оила фарзандлари. Бундай ҳолатларда болалар ота-она талабига кўра катталар ўрнида қолиб, “уйни қўриқлайдилар”, уй рўзғор ишларини юритадилар ва ука-сингилларига қараб турадилар.
6-жадвал.
Ота-онаси узоқ сафарларда бўладиган оила фарзандлари ҳақида маълумот.



Ўқувчининг исми ва фами-лияси

Уй манзили

Ота-онадан қай бири тез-тез узоқ муддатли сафарда бўлиб туради.

Сафардан мақсад

Мактабдаги муаммолар




Паст ўзл.

Паст давомат

Тенгдошлари
билан мулоқот

Муаммони қандай ҳал этиш керак




























7. Ота-оналарининг иккаласи ҳам белгиланмаган иш куни бўйича ишлайдиган оила фарзандлари.
Ота-оналар уйда бўлмайдилар, фарзандининг ижтимоий ҳаётига етарли эътибор бериши учун вақти йўқ. Бундай ҳолларда ота-оналарнинг мактаб билан алоқаси вақт етишмаслиги оқибатида қийинлашган.
7-жадвал.
Ота-оналари белгиланмаган иш куни бўйича ишлайдиган оила фарзандлари ҳақида маълумот





Ўқувчининг исми ва фами-лияси

Уй манзили

Ота-онасининг касби

Мактабдаги муаммолар




Паст ўзл.

Паст давомат

Тенгдошлари
билан мулоқот

Муаммони қандай ҳал этиш керак

























Ижтимоий-хавфли шароитдаги оилалар ва вояга етмаганлар ҳақидаги


маълумотни мактаб турли манбалардан олиши мумкин: оилага ташриф буюриб, боладан, мактаб ўқувчиларидан, жамоатчиликдан.
Навбатдаги, болани дарс қолдиришдан сурункали дарс қолдиришга етакловчи сабаб ва омиллар комплекси – бу боланинг индивидуал хислатлари ва қобилияти билан боғлиқ комплекс.
Амалиёт кўрсатадики, баъзи болалар бошланғич мактабдан бошлаб ўқув материалини ёмон ўзлаштирадилар. Аста-секинлик билан “билмаслик” вужудга келади. Бошланғич мактабда бу омил камдан-кам ҳолатларда дарс қолдиришга олиб келгани учун прогул баъзан четда қолади, боланинг ўзи ёмон ўқишим муаммо эмас, деб ўйлайди, чунки ҳозирча ота-онанинг мактаб билан алоқаси яхши, синф жамоаси яхлит.
Бу жиҳатдан энг қийин давр деб 5-6 синфларни олиш мумкин. Синфдаги давоматни назорат қилиш қийинроқ, чунки энди фан ўқитувчилари, синф раҳбари давоматни назорат қилиши керак, ота-оналар секин- аста болаларни назорат қилишни пасайтирадилар, ўқув дастури мураккаблашиб боради. Айнан мана шу вақтда ўзлаштириши қийин бўлган бола баъзи предметларга, айниқса, унинг учун қийин бўлган фанларга кирмайди. Кўп ҳолда бажарилмаган уй вазифаси ўқувчининг дарсга кирмаслигининг асосий сабаби бўлиб қолади.
Бу ерда шу нарсани айтиб ўтиш зарурки, ўқув материалини ўзлаштириш қобилиятининг пастлиги кўпинча боладаги мослашиш қобилиятининг пастлигига тўғри келади, айнан мана шу ўхшашликда синф жамоаси ижтимоий гуруҳларга бўлина бошлайди.
5-8 синфлардаги “билмаслик” ҳажми синф жамоасидан узоқлашиш, мактабдан ташқаридаги “мени тушунадиган” болалар билан мулоқотда бўлиш одати – бу омилларнинг барчаси сурункали дарс қолдириш сабаблари бўлиб қолади.
Бу ёшда болада энди ҳар доим шундай бўлади, шароитни ўзгартириш учун курашиш бефойда, деган фикр ўрнашиб қолади, мактаб ва атрофдагилардан фақат бир нарсани – уни ўз ҳолига қўйишларини хоҳлайди.
Аслида ўсмир ўқитувчиларга қарши норозилик билдирмайди: ёки ўқитувчилардан кўнгли қолган, ёки умуман уларга аҳамият бермайди. Бу ота-онага нисбатан бўлган муносабатга ўхшамайди. Ўсмирлик даврида асосий эътибор ўқишга эмас, балки ўз тенгқурлари ўртасидаги муносабатларга қаратилади.
Ўсмирнинг мактабдан безиши ва узоқлашишининг яна бир сабаби ўқитувчи томонидан етарли даражада ўқувчига муомала қилинмаганлиги деб ҳисоблаш мумкин. Маълумки, кўп ўқитувчилар ўсмир ёшдаги болаларни турли нарсалардан сақлаш учун доимо уларни назорат қилиш керак деб ўйлашади.
Юқорида баён этилган фикрлардан келиб чиқиб, шундай хулоса қилиш мумкин: бошланғич мактаб ва ўрта мактаб, ота-оналар ўртасида яқин ва узвий алоқа бўлиши зарур ва шарт.
5-синф раҳбарлигини олган синф раҳбари бўлажак тарбияланувчиларининг ижтимоий-руҳий жарактеристкасини чуқур ўрганиши, ҳар бир ота-она билан таълим ва тарбия масалалари бўйича индивидуал тарзда гаплашиб олиши керак.Шуни ҳисобга олиш керакки, кўп ҳолларда ота-она ва мактаб ўртасидаги алоқанинг бузилишига ўқитувчиларнинг ўзи айбдор бўлиб қолади,чунки ота-оналар мажлиси кўпинча у ёки бу ўқувчининг камчиликлари очиқдан-очиқ қораланадиган “суд мажлиси зали”га айланиб кетади. Бундай ўқувчиларнинг ота-оналари билан индивидуал тарзда суҳбатлар ўтказиш ижобий натижаларни келтириб чиқаради.
8-жадвал.
Таълим ва тарбия жараёнида муаммога дуч келувчи ўқувчилар ҳақида маълумот





Ўқувчининг исми ва фа-милияси

Уй манзили

Муаммонинг пайдо бўлиш сабаби

Мактабдаги муаммолар

Муаммо-ни қандай ҳал этиш керак

Маслаҳат ва ёрдам сўраб кимга мурожаат қилиш керак

Паст ўзл.

Паст давомат

Тенгдошлари
билан мулоқотда (айнан ким билан)




























Психологлар “билмаслик” жараёнини тўхтатишга қаратилган, яъни ўқиш учун 2-йилга қолдириш чорасига ўта танқидий муносабат билдирадилар. Иккинчи йилга қолдирилган бола кўп ҳолатларда янги жамоага мослаша олмайди, “иккинчи йилга қолган” деган тамға бола онгига сингиб боради, ўзига нисбатан ноҳақ муносабатни, жумладан, ўқитувчилар томонидан ҳам ҳис қила бошлайди ва у жамоадан янада узоқлашишга ва “бошқа ҳаёт билан яшаш”га мажбур бўлади.
Ўқувчини 2-йилга қолдирмаслик, ўқиш ва дарсга қатнашишидаги муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериш – бу педагогик маҳорат ва профессионализмнинг асосий кўрсаткичлари.
Ўқувчининг ўқишга бўлган қизиқишини орттиришнинг жуда кўп методлари бор: ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни тўлдириш бўйича тўғри йўлга қўйилган ишлар, тўгараклар, қўшимча машғулотлар ва бошқалар.
Агар синф раҳбари ўз вақтида ва масъулият билан 8-жадвални тўлдиришга эътибор берса, жумладан, охирги 2 та графа бўйича муаммони ҳал этиш борасидаги қўйилган вазифаларни бажариш мониторинги олиб борилса, “муаммоли” ўқувчига тўғри “ташхис” қўйилади, кейинчалик прогулчилар ва иккинчи йилга қолдирилганлардан қутулиш мумкин.
Таълим ва тарбия жараёнига салбий таъсир кўрсатаётган энг долзарб омиллардан бири – бу ўқувчиларни ўзига тортувчи ва уларга кучли таъсир этувчи турли “жалб этувчи” жойлар – интернет-кафе ва компьютер ўйинлари заллари. Бу масканлар нафақат кечқурун, балки кундузи ҳам ишлайдилар. Дарс вақтида компьютер ўйини залларига бориш дарс қолдиришга олиб келиши мумкин, бундай болаларни эътиборга олиш керак.
9-жадвал.
Дарс вақтида компьютер ўйинлари залларига борувчи болалар ҳақида маълумот



Ўқувчининг исми ва фамилияси

Уй манзили

Инте-нет кафе ман-зили

Оила-нинг моддий аҳволи

Мактабдаги муаммолар

Муам-мони қандай ҳал этиш керак

Маслаҳат ва ёрдам сўраб кимга муро-жаат қилиш керак

Паст ўзл.





































Кўпчиликни “оиланинг моддий аҳволи” графаси ҳайрон қолдириши мумкин. Бола пулни қаердан олади, ахир бу текин хурсандчилик эмас-ку. Кўпинча болалар мактабга пул бериш керак деб ота-онасини алдайдилар ёки ўзидан кичиклардан товламачилик йўли билан пулини оладилар.
Синф раҳбарига ёрдам сифатида ўқувчилар учун анкетани тавсия қиламиз. Анкета ўқувчининг компьютерга қарамлик даражасини аниқлаш ва аниқ ҳаракат режасини ишлаб чиқишга ёрдам беради.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling