Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис Маркази


Download 3.96 Mb.
bet5/11
Sana28.10.2023
Hajmi3.96 Mb.
#1728996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
maktabgacha rivojlantiruvhi o\'yinlar

Методика материали: ичида турли шакллар чизилган айланалар.

Кўрсатма: Намунада берилган шаклларни пастдаги жадвалдан топинг ва ўчиринг.



Натижаларни баҳолаш:
Бола барча шаклларни белгиланган вақт давомида топса ва ўчириб чиқса 5-6-балл берилади.
Бола белгиланган вақтдан ўтиб шаклларни топса ва ўчирса 3-4 балл берилади.
Бола белгиланган вақт давомида берилган шаклларни барчасини топа олмаса ва топшириқни якунлай олмаса 1-2 балл берилади.

Ривожланганлик даражаси:
5-6 балл- Боланинг диққати, идроки, математик ва фазовий тасаввури ҳамда мантиқий тафаккури юқори даражада ривожланган, 3-4 балл- яхши ривожланган, 1-2 балл- паст ривожланган.
Бу кимнинг уйчаси?” методикаси
Методика диққат, идрок ва хотиранинг ривожланганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиб, 4-6 ёшдаги болалар учун мўлжалланган.
Болаларга 10 сония вақт давомида аввал 1-расм кўрсатилади. Унда ҳайвончалар ўзларининг уйчаларида жойлаштирилгани кўрсатилган. Сўнг расмни олиб қўйиб, ҳайвончалар уйчаларидан ташқарида тасвирланган 2-расм кўрсатилади. Бола ҳайвончаларни қайси уйда яшашини топиб, уйча билан ҳайвончани қалам билан бирлаштириб қўйиши лозим. Бунинг учун болага 40 сония вақт берилади.
Методика материали: Ҳайвончалар ва уларнинг уйчаси чизилган расм.
Кўрсатма: Ҳозир сизга 1-расм кўрсатилади, сиз қайси ҳайвонча қайси уйчада жойлашганлигини яхшилаб кўриб олишингиз лозим. Сўнг расм олиб қўйилади ва 2-расм кўрсатилади. 2-расмда ҳайвончалар уйчаларидан ташқарида тасвирланган. Сиз ҳар бир ҳайвончага уйчасини топиб беринг ва қалам билан бирлаштиринг.

1-расм.

2-расм

Натижаларни баҳолаш:
Бола белгиланган вақт давомида барча ҳайвончалар уйчаларини тўғри топса ва бирлаштирса 8-балл берилади.
Белгиланган вақт мобайнида 3 та ҳайвончани уйчасини тўғри топса ва бирлаштирса 6-7 балл берилади.
Белгиланган вақт мобайнида 2 та ҳайвончани уйчасини тўғри топса ва бирлаштирса 4-5 балл берилади.
Белгиланган вақт мобайнида 1 та ҳайвончани уйчасини тўғри топса ва бирлаштирса 2-3 балл берилади.


Download 3.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling