Натижаларни баҳолаш.
10 балл бола ўзига берилган топшириқни 1 дақиқадан кам вақтда бажариб, предметни нима учун ортиқча эканлигини шарҳлаб бера олса;
8-балл бола топшириқни 1 дақиқадан 1,5 дақиқа вақт давомида тўғри бажара олса;
6-балл бола топшириқни 1,5 дақиқадан 2 дақиқа вақт сарфлаб предметнинг ортиқчасини тўғри топа олса;
4,5 балл бола топшириқни 2 дақиқа ва ундан кўп вақт сарфлаб предметнинг ортиқчасини тўғри топа олса;
2-0 балл бола ортиқча предметни топа олмаса;
Ривожланганлик даражаси:
10-балл боланинг диыыати, сезги, идрок, хотира ва тафаккур юқори даражада ривожланган, 8-балл-яхши, 6-балл ўрта, 4-2 балл-паст.
4 ва ундан кам балл тўплаган, ортиқча предметни топа олмаган болалар коррекцион гуруҳларга тавсия этилади.
«Намунага қараб жадвални тўлдиринг» методикаси
Мақсад: Бола диққатининг кўчишини ва тақсимланишини ташхис қилишда қўллаш мумкин.
Методика жиҳози: Геометрик фигуралар ва шакллар тасвирланган жадвал.
Методикани ўтказиш тартиби: бу методика 5-6 ёш болалар учун мўлжалланган бўлиб, индивидуал тарзда олиб борилади. Болага олдиндан тайёрлаб қўйилган 1-9 гача рақмлар ва математик белги ва геометрик шакллар тасвирланган жадвал берилади. Шунинг билан бирга болага 1-9 гача бўлган рақамлар аралаштирилган бўш катакчалар ифодаланган 3 хил жадвал берилади. Болага намунадаги жадвални кўриб чиқиб, эсда сақлаб қолишлари учун 1- дақиқа вақт ажратилади ва олиб қўйилади. Болага 1-жадвал берилади, эсда сақлаб қолгани бўйича тўлдириш вазифаси юклатилади. 2 ва 3 жадвал рақамлари пастдаги бўш катакларни хам шу тарзда тўлдиради. Бола топшириқни бажаргандан кейин, жадвалдаги математик белги ва геометрик шакллар хисоблаб чиыилади ва бола диққати кўчувчанлиги ва тақсимланганлигининг кўрсаткичи пастдаги формула ёрдамида аниқланади.
Кўрсатма: 1 дан 9 гача бўлган рақамларни тагига берилган математик белги ва геометрик шакллар берилганларни диққат билан кўриб, эсда сақланг. Эсда сақланган шакл ва белгиларни бўш катакчаларга чизиб беринг.
Дкт= 0,5Шм-28.Хм
120
Дкт-диққат кўчувчанлиги ва тақсимланганлигининг кўрсаткичи;
Шм-2 дақиқа ичида кўриб чиқилган ва ичига тегишли белги қўйиладиган геомитрик шакллар миқдори;
Хм-топшириқни бажариш давомида йўл қўйилган хатолар миқдори;
Эслатма: тегишли белгиларнинг тегишли шакл ичига қўйилмагани ёки тешигли шакл ичига умунан белги қўйилмагани хато бўлиб хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |