Натижаларни баҳолаш:
10-балл-Дкт 1.00 дан катта – жуда юқори
8-9 балл-Дкт 0.75 дан 1.00 гача-юқори
6-7 балл-Дкт 0.50 дан 0.75 гача-ўрта
4-5 балл-Дкт 0.25 дан 0.50 гача-паст
0-3 балл –Дкт 0.00 дан 0.25 гача-жуда паст.
«Предметларни сонини аниқланг» методикаси
Мақсад: болаларнинг диққат ва математик тасаввурларини шаклланганлигини аниқлаш.
Методика жиҳози: Турли предметларнинг расми чизилган жадвал.
Методикани ўтказиш тартиби: Бу методикани индивидуал ва гуруҳий ўтказиш мумкин. Болага турли предметларнинг расми тасвирланган 1-жадвал кўрсатилади. 1 дақиқа давомида турли предметларни сана шва эсда сақлаб қолиш вазифаси топширилади. 1 дақиқадан кейин иккинчи жадвал бўш катакчаларигаэсда сақлаб қолган предметлар сонини бўш катакчаларга ёзиш вазифаси топширилади.
Кўрсатма: Ҳар бир жадвалдаги предметларни сананг ва унинг натижасини бўш катакларга ёзинг.
Натижаларни баҳолаш:
Ҳар бир тўғри ҳисобланган жами предметлар йиғиндисига 6 балл берилади.
Бола 1 дақиқа давомида барча предметлар сонини ҳисоблаб берса ва тўғри ёзса 4 балл
Бола 1 дақиқа 30 сония давомида предметлар сонини ҳисобласа 2 балл
Бола 1 дақиқа 50 сония давомида предметлар сонини ҳисобласа 1 балл берилади.
Ривожланганлик даражаси:
6 балл-боланинг хотирасини ва диққатининг ривожланганлик даражаси юқори, 4 балл-яхши, 2 балл-ўрта, 1 балл-паст.
Адабиётлар рўйхати:
Вся дошкольная программа математика С.Е.Гаврикой, Н.Л.Кутявиной, И.Г.Тогорковой, С.В.Щербиниой Москва. «Росмэн» 2008
Вся дошкольная программа Внимание. Память. С.Е.Гаврикой, Н.Л.Кутявиной, И.Г.Тогорковой, С.В.Щербиниой Москва. «Росмэн» 2008
Х.Аҳмедов «Боғча болаларини саводга ўргатиш» Т.2001
Р.Р.Вилъданова, А.Н.Лапшова «Робота с дошкольниками» Статъя М.2013.
Т.А.Нестеренко
Do'stlaringiz bilan baham: |