Майда қўл моторикасини ривожлантирувчи машқ.
Ушбу методика мактабгача ёшдаги болаларнинг қўл моторикаси, тафаккури ва идрокини ривожлантиришга ёрдам беради. Бу машғулотда бола расмдаги нуқталарни қалам билан бирлаштиради ҳамда шаклни давом эттиради. Методика 5-6 ёшдаги болалар учун мўлжалланган.
Методика қуйидагича ўтказилади: Болага аввал А) вариантда берилган айланаларни қалам билан бирлаштириш таклиф этилади. Машғулот давомида нуқталарни бирлаштиришдаги нуқсонлар кузатиб борилади. Расмни чизиш учун 5 дақиқа вақт ажратилган. Бола топшириқни қай даражада бажарганига қараб унга кейинги B) яъни баргларнинг расмини чизиш вазифаси берилади. Бунинг учун болага 8 дақиқа вақт ажратилади. С) вариантдаги топшириғимиз мураккаброқ берилган бўлиб, унда тафаккур ва идрок жараёнларининг қай даражада ривожланганлиги аниқланади. Конвертларни чизиш учун 5-8 дақиқа вақт берилади.
Кўрсатма: Сиз ҳозир қуйида келтирилган расмларни қалам билан бирлаштириб чиқинг. Белгиланган нуқталардан ташқарига чиқмасдан чизишга харакат қилинг.
A.
B.
С.
Натижалар таҳлили:
Агар бола берилган расмларни ўз вақтида тартиб билан бирлаштирса, 9 балл берилади. Агарда вақтидан бироз ўтиб баъзи жойларида белгиланган нуқталардан чиқиб кетса 6 балл берилади. Белгиланган муддатдан ўтиб нотекис бўяб бирлаштирса 3 балл берилади.
Ривожланганлик даражаси:
9 балл боланинг қўл моторикаси, идроки ва тафаккури меъёрида ривожланган.
6 балл бироз сустроқ. Қўл моторикасини ривожлантириш бўйича қўшимча машқлар тавсия этилади.
3 балл яхши ривожланмаган, қўл моторикасини ривожлантириш учун коррекцион ривожлантирувчи машғулотлар талаб этилади.
“Беркитилган шаклларни топ” методикаси
Мазкур методика мактабгача ёшдаги болалар диққатининг кўчиши ва идрокини аниқлашда қўллаш мумкин.
Методика материали: турли геометрик шакллар.
Кўрсатма: Қуйида турли хил геометрик шакллар берилган. Хар бир шаклнинг нечтадан келтирилганини аниқланг ва сананг.
Do'stlaringiz bilan baham: |