Ўзбекистон республикаси халқ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/106
Sana17.06.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1541845
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106
Bog'liq
Binder1

Ижодийлик тамойили. 
Бу тамойилнинг асосий моҳияти шундан иборатки, тренинг давомида 
иштирокчилар гуруҳи психологияда аниқ бўлган, кашф этиб улгурилган ғоялар, 
қонуниятларни топадилар, кашф қиладилар, энг асосийси эса ўзларининг 
шахсий ресурсларини, имконият ва сифатларини англаб етадилар. 
Хулқ-атвор объективлашиши (англаб етилиши) тамойили. 
Машқлар давомида иштирокчилар хулқ-атвори импульсивликдан 
объективлик даражасига ўтади ва тренинг давомида ўзгаришлар киритиш 
имконини беради. Хулқ-атвор обьективлигининг универсал воситаси сифатида 
акс алоқа ҳисобланади. Гуруҳдаги акс алоқани юзага келишини таъминлаш 
тренернинг масъулиятидир. 
Шериклик (Субъект-субъектлик) мулоқоти тамойили. 
Шериклик, ёки субъект-субъектлик мулоқоти бошқалар манфаати, улар 
ҳиссиётлари, ҳис-туйғулари, қайғулари, бошқа инсоннинг шахсий қадр 
қиммати деб тан олинади. Ушбу нинг қўлланилиши гуруҳда ишонч, очиқлик 
иқлимини яратади. 
Юқоридаги тамойиллардан ташқари, тренингнинг самарали бўлиши 
маълум бир жиҳатдан тренернинг специфик принципларига ҳам боғлиқдир. 
Тренер ҳар доим тренинг ўтказишга киришишдан аввал ўзига: 
Мен қандай мақсадга эришмоқчиман? 
Мен нима учун шу мақсадга эришмоқчиман? 
Мен қандай воситалар билан унга эришмоқчиман? каби саволларини 
бериши лозим. 
Бу саволларга жавобни тренерга гуруҳ билан ишлаш давомида 
диагностик тадқиқотлар очиб беради. 


10 
Тренер иш режасининг мундарижаси, гуруҳнинг ривожланиш ва иноқлик 
даражаси, муносабатлар характери, гуруҳдаги ҳар бир иштирокчининг ҳолати, 
унинг ўзига ва бошқаларга нисбатан муносабати, тренингга нисбатан 
муносабати, тренернинг ўзининг муносабати кабилар диагностика объекти 
бўлиб ҳисобланади. 
Топшириқнинг амалга оширилишида биринчи қадам методик (қадам) 
қўлланманинг тўғри танланишидир. Энг кўп қўлланиладигани, гуруҳий 
дискуссиялар, ролли ўйинлар, психодрамма ва унинг модификацияси 
ҳисобланади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling