9
- иштирокчиларнинг ёши иложи борича тахминан тенг бўлиши, яъни улар
орасидаги фарқ 4-5 ёшни ташкил этиши мумкин (Алоҳида қайд этиш лозим, 45-
50 ёшдан катталар учун тренинг жуда катта ва аҳамиятли
таъсирга эга
бўлмаслиги ва улар кутганчалик натижа бермаслиги ҳам мумкин).
- иштирокчилар орасида аёл ва эркаклар
сони имкони борича тенг
бўлиши керак.
Бундан ташқари яна қуйидагиларга хам эътибор бериш лозим бўлади:
Тренингда муаммоси бир хил бўлган одамларни тўплаш керак.
Тренинг
иштирокчилари иложи борича бир-бирига нотаниш бўлишлари лозим. Тренинг
ўтказиладиган хона албатта изоляцияланган бўлиши шарт, яъни ҳеч ким уларни
безовта қилиши мумкин эмас ва улар ҳам бошқаларга ҳалақит
бермаслиги
керак.
Расмийлашган гуруҳ бўлишига йўл қўймаслик лозим. Тренердан
аудитория эркин бўлишини таъминлаш ва аудиторияни
яхши билиш талаб
этилади.
Психологик тренинглар қуйидаги тамойилларга асосланади.
Фаоллик тамойили.
Бу тамойил кўпроқ экспериментал психология асосида қуйидаги ғояга
бўйсунади: Инсон эшитганларининг 10% ни, кўрганларининг 50% ни,
айтиб
берганларининг 70% ни ва ниҳоят ўзи қилганларининг 90% ни ўзлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: