Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

Назорат саволлари. 
1. 
Жамият ривожида ахборот коммуникацион технологиялар қандай ўрин 
тутади? 
2. 
Ахборот нима ва у қандай мақсадларга хизмат қилади? 
3. 
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг ахборот таъминоти қандай 
мақсадларда амалга оширилади? 
4. 
Бошқарувнинг ахборот тизими тушунчаси нимани англатади?
5. 
Автоматлаштирилган иш жойи (АИЖ) нима ва у қандай мақсадда 
яратилади? 
6. 
АИЖ нинг техник ва дастурий воситаларидан қандай турларини биласиз?
7. 
Раҳбарнинг АИЖ га қандай масалаларни ҳал қилиш юклатилади?
8. 
Мутахассиснинг АИЖ қандай жиҳатлари билан тавсифланади? 
9. 
ИИИ лари фаолиятида қандай замонавий ахборот технологияларидан 
фойдаланилмоқда? 
10. 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот Марказида қандай маълумотлар 
базаси тизимлари қўлланилмоқда? 


31 
2. Матн ва график кўринишдаги маълумотларни қайта ишлаш 
2.1. ИИИлари фаолиятида ахборотларни компьютерда қайта ишлаш 
Илмий-техниканинг жадал равишда тараққий этиши натижасида 
жамиятда қабул қилинувчи, узатилувчи ва сақланувчи ахборот ҳажмининг
кескин ортиши кузатилади. Компьютер техникасидан фойдаланишга 
асосланган янги ишлаб чиқарилаётган ахборот технологиялари инсоният 
тафаккурининг турли соҳаларида маълумотлар базаларини самарали узатиш 
ва ишончли сақлаш омили бўлади. 
ИИИлари ходимлари турли кўринишдаги ҳужжатларни ёзишга кўп 
вақтларини сарфлашларига тўғри келади. Улар орасида асосий ўринни 
қуйидаги бошқарув ҳужжатлари эгаллайди: буйруқлар, қўлланмалар, 
директивалар, кўрсатмалар, коллегия қарорлари, таҳлилий маълумотномалар, 
ҳисоботлар ва бошқалар. Ушбу ҳужжатлар бошқарувнинг турли 
функцияларига хизмат қилади. Масалан, таҳлилий ва башорат ҳужжатлари 
бошқарув қарорларини қабул қилиш учун хизмат қилади, бу эса ўз навбатида 
қарорларни ижро этиш ва назорат қилиш воситаси ҳисобланади. 
Матн муҳаррирлари ёрдамида бошқарув ахборотларини компьютерда 
қайта ишлаш бошқарув аппарати ходимлари иши самарадорлигини 
сезиларли даражада ошириб, электрон ҳужжатларни тайёрлаш, сақлаш, 
ахборот тармоқлари орқали узатиш бўйича меҳнат сарфини камайтиради.
Шунинг учун матн муҳаррирлари ёрдамида матнли, расмли ва жадвал 
кўринишидаги маълумотларни қайта ишлаш имкониятлари тўғрисидаги 
билимларга эга бўлиш ва улардан фойдаланиш алоҳида қиммат касб этади. 
Компьютер графикаси ИИИларида жуда кенг қўлланилмоқда. График 
маълумотлар жойларнинг карталари ва чизмаларини, турли иш 
ҳисоботларини, ахборот саҳифалари ва схемалар, диаграммалар, шартли 
тасвир кабиларни ўз ичига олган бошқарув ҳужжатларини тайёрлашда 
фойдаланилади. Масалан, бошқарув қарорларини қабул қилишда хизмат 
кўрсатиш ҳудудида куч ва воситаларнинг график объектлар тасвиридан 
фойдаланилади. 


32 
График усуллар ёрдамида рўйхатда турувчи шахсларнинг портретлари, 
ўқотар ва совуқ қуролларнинг ташқи кўринишлари ва шу кабилар бўйича 
автоматлаштирилган маълумотлар базалари яратилади. Махсус график 
пакетлар ёрдамида жиноят содир этишда гумонланувчи шахсларнинг юз 
тузилиши фотороботлари яратилади. Компьютер графикаси усуллари 
хуснихат, дактилоскопик, баллистик ва бошқа экспертизаларни ўтказишда, 
янги 
тезкор 
ва 
махсус 
техника, 
радиоалоқа 
воситаларининг 
автоматлаштирилган лойиҳаларини ишлаб чиқишда фойдалнилади. Бундан 
ташқари компьютер графикаси йўл ҳаракати, ёнғиндан ҳимоялаш тизимлари, 
ИИИлари навбатчи қисмларининг автоматлаштирилган бошқарув тизимида 
ҳам қўлланилади. 

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling