Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я
ИИОларида ахборот технологиялари
Download 0.89 Mb. Pdf ko'rish
|
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6
1.4. ИИОларида ахборот технологиялари
Инсон фаолиятининг кўпгина жаҳаларини қамраб олган жамиятни ахборотлаштириш жараёни ҳуқуқни мухоқаза қилиши органларини ҳам четда қолдирмади. Компьютер ҳуқуқшуноснинг “меҳнат қуроли” воситасига айланди. Шу билан бирга, компьютер жиноятчилиги деб ном олган мазмун жиҳатдан маълумотларни ноқонуний ўғирлаш, нусха олиш ва тарқатиш билан боғлиқ бўлган жиноятларнинг янги тури юзага келди. Кўриниб турибдики, буларнинг барчаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва юридик фаолият мутахассисидан, замонавий ахборот технологиялари ва маълум савияда ахборот маданиятига оид билимга эга бўлишни ва зарурий тайёргарликни талаб этади. Замонавий мутахассисни малакаси шу билан белгиланадики, у шахсий компьютер ишлашининг асосий тамойили ва қурилмаларини тушуниши, маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг, жумладан телекоммуникация (компьютер таромоғи) ва сунъий интеллектнинг замонавий тамойилларини билиши зарур. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти — бу мазмунан бошқарув фаолиятидир. Маълумки, бошқарув — бу маълумотларни қабул 28 қилиш ва қайта ишлаш жараёнидир. Умумий кўринишда бошқарув, бошқарув тизимининг бошқариладиганига таъсири сифатида ифодаланиши мумкин. Бошқарув субъектида объектга (ижрочига) бошқарув маълумоти — бошқарув буйруқлари келиб тушади; қайта боғланиш бўйича – хабар берувчи маълумот юборилади. Шу тариқа, бошқарувни амалга ошириш маълумотларни қайта ишлашдан, бошқарувнинг самарасини эса - ахборот жараёнларини тўғри ташкил этилишидан ажратиб бўлмайди. Бошқарув фаолияти ва бевосита жиноятларни олдини олиш, очиш ва тергов қилиш, жамоат тартибини сақлаш, маҳкумларни қайта тарбиялаш билан шуғулланадиган ИИОлари ходимларининг меҳнатини умумлаштирувчи ва фарқловчи асосий хусусият борки – бу маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил ва синтез қилиш ва булар асосида, ички ишлар органлари тизими олдига қўйилган мақсадга эришиш йўлида турли хил бошқарув қарорларини ишлаб чиқишдир. ИИО ходими меҳнатининг ахборот тавсифи, улар томонидан бажариладиган турли хил ишларда кўзга ташланади. Масалан, жиноят қидирув тезкор вакилининг ёки профилактика инспекторларининг жиноятларни суриштириш, фуқароларнинг аризаларини текшириш, хизмат кўрсатаётган ҳудуддаги тезкор вазиятни ўрганиш ва баҳолаш, ишларни режалаштириш каби фаолиятлардир. Шундай қилиб, кўпчилик ИИО ходимларининг меҳнати, маълум миқдорда хабар ва бошқарув ахборотларини қайта ишлашдан иборат бўлиб, унинг технологияси эса мазмунан маълумотни таҳлил ва синтез қилиш технологиясидир. ИИОлари учун ҳуқуқий ахборотнинг бир кўриниши ҳисобланган тезкор-қидирув маълумотлар ўта муҳим аҳамиятга эга. У жамиятда юз бераётган мураккаб ижтимоий жараёнлардан четлатиб қўйилмаган. Уни бошқарувнинг асосий объекти ва субъекти сифатида инсон шакллантиради ва фойдаланди. Ҳуқуқбузарларга қарши курашдаги маълумотлардан фойдаланиш жараёнида, ИИОлари ходимлари дуч келадиган, биринчи ўринда турадиган 29 масала бу маълумотнинг олиниш манбаидир. Умуман олганда маълумотларни олиш икки йўл билан амалга оширилади: юз берган ёки юз бераётган воқеликни ИИО ходими томонидан бевосита акслантириш орқали, яъни у ўзи зарурий маълумотни олади; маълумот билвосита олинади. Тезкор вазиятни баҳолаш, қабул қилинаётган қарорларнинг тўлиқлилиги ва тўғрилиги, тадбирни режалаштиришни йўналтирилганлиги, ижрочи олдига қўйилаётган вазифанинг аниқ ва равшанлиги, назорат қилиш ва жиноятларни очишнинг самарадорлиги маълумотнинг миқдори ва ишончилилига узвий боғлиқдир. Профилактик тадбирларни ўтказиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиши идораларида хизмат қилаётган тезкор ходимлар учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот Марказида “Ўзбекистон ахборотларни интеграллаштириш банки” деб номланган маълумотлар базасининг тармоғи ишлаяпти. Ушбу тармоқ таркибида республика ҳамда МДҲ давлатлари бўйича қидирувдаги шахслар, бедарак йўқолганлар, рўйхатга олинган ҳамда қидирувдаги автотранспорт воситалари, ўғирланган ёки йўқолган қурол- аслаҳалар, йўқолган рақамли буюмлар, телефон рақамлари ҳақидаги маълумотлар жамланган. Мазкур тизим ички ишлар идораларида корпоратив компьютер тармоғини кенгайтириш ва ундан фойдаланишни таъминлайди. ИИВ Ахборот Маркази жиноят қилиб судланганлар ёки жазога тортилган шахслар тўғрисида, қидирувдаги жиноятчилар, бедарак йўқолганлар, шахси номаълум мурдалар ҳақидаги маълумотларни тўплаш билан шуғулланади. Бу йўналишда одамларнинг ташқи тузилиши, ундаги нуқсонлар, алоҳида белгилар ва ҳар хил татиуровкалар бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими фаолият юритиб келмоқда. Йиғилган маълумотлар таҳлил қилинади, олинган натижалар бўйича турли тезкор-профилактик тадбирлар режалаштирилади ва ўтказилади. Вилоят ИИБдаги Ахборот марказлари бир неча йўналиш бўйича фаолият олиб боради. Жумладан, статистика гуруҳи вилоят бўйича кунлик содир этилаётган ҳодисалар ва жиноятлар бўйича таҳлилни амалга оширади. 30 Ушбу хизматнинг маълумотлар базасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини қизиқтирган ҳар қандай маълумотни топиш мумкин. Шу сабабли ушбу хизмат ходимлари фаолияти ИИОлари бошқа бўлинмалари фаолияти билан узвий боғлиқлик ўрнатилган. Чунки шу жойда, аввал судланган фуқаролар, барча турдаги жиноятлар миқдори: наркотиклар билан шуғулланувчилар жойлашган жойлар, транспортни олиб қочиш, босқинчилик, талончилик ва бошқа жиноятлар ҳақидаги маълумотлар қайд қилинади. Вилоят ИИБ Ахборот маркази ходимлари бошқа вилоятлар билан электрон почта орқали ахборот алмашинувини амалга оширадилар. Йиғилган янги маълумотлар Республика ИИВга юборилади. ИИВ ва вилоятлар ИИБ Ахборот марказларининг замонавий компьютерлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланганлиги эвазига, жиноятлар очилишининг юқори натижалигига, айбдорларнинг шахсини аниқлашга эришилмоқда. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling