Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Алоқа каналларинг турлари: симли, кўп каналли, кабелли


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

Алоқа каналларинг турлари: симли, кўп каналли, кабелли, 
оптиктолали.
Телеграф алоқаси тарихан биринчи электроалоқа тури бўлиб, хозирда 
телекоммуникация турларининг жадал ривожланиши натижасида у ўз 
мавқеини йўқотмоқда. Телеграф алоқасида биринчи марта, замонавий ЭҲМ 
ва алоқа тизимлари ишлаш тамойилининг асосини ташкил этган иккилик 
коддан фойдаланилган. Телеграфда хабарлар дискрет кодли сигнал шаклида 
юборилади (аввал Морзе коди, кейинроқ Бодо коди). Телеграфдан 
юбориладиган хабарнинг ҳар бир белгиси 7 битдан ташкил топади. 
Фойдаланиладиган код давомлилиги 20 миллисекунд бўлган иккита, хизмат 
(старт ва стоп) ва беш қийматли битлардан ташкил топади. Шунинг учун 


54 
хабарнинг битта белгисини юбориш учун 0,15 секунд талаб қилинади, бу эса 
хабар юбориш тезлигининг кичиклигини билдиради (∼50 бит/сек).
Ҳозирги кунда телефон алоқаси тармоқланган глобал алоқа тизимига 
айланди. Унинг ёрдамида нутқ, факсимиль маълумотлар юборилади. 
Телефон алоқаси янги инқилобий ривожланиш даражасига, уяли 
радиотелефония, Интернет ва рақамли телефонлар пайдо бўлгандан 
кейингина эришди. Алоқа тармоғининг асосини автомат телефон 
станциялари (АТС) ташкил этади. АТСлар ўзаро ва абонентлар билан кабел 
тармоғи орқали уланади. АТСлар ишлаш тамойили бўйича икки синфга 
ажратилади: аналогли ва рақамли. 
Аналогли телефон станциялари, станцияларнинг телефон портлари 
орасидаги каналларни ўзаро боғлай оладиган, линияларни алоқада тутиб 
турадиган ва аниқ модел конструкциясига мустаҳкам боғланган қатор бошқа 
вазифаларни амалга оширадиган, ақлий-бошқариладиган релелар йиғимидан 
иборат. Рақамли АТС, уланиш учун аналогли ва рақамли порти бўлган 
махсуслаштирилган компьютердан, мос ҳолда рақамли ёки аналогли телефон 
линиясидан, компьютернинг хотирасида дастурлаштирилган ва ахборот 
портларидан 
тушадиган 
амалларни 
бажарувчи 
бошқа 
ёрдамчи 
қурилмалардан иборат бўлади.
Рақамли АТС жуда ихчам кўрилма бўлиб, бир қанча жуда мухим 
амалларни бажариш имкониятига, фойдаланиш қулайиклари билан 
таъминловчи кўплаб қўшимча имкониятларга эгадир. Бундай имкониятлар 
туркумига кўп томонли конференц-алоқа, турли қурилмаларга кириш 
чақирувини мослашувчан йўналиши, чақирувни ўз қурилмасидан бошқага 
йўналтириш, барча қурилмаларга қидириш чақирувини амалга ошириш, 
ташқи линияга чиқишлар киради.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling