Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я
Download 0.89 Mb. Pdf ko'rish
|
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алоқанинг сунъий йўлдошли тизими
Уяли
радиоалоқа. Мобил радиотелефон алоқасида ультрақисқатўлқинли (450-1800 МГц) радиотўлқинлар диапазонидан фойдаланилади. Бу частота диапазонида радиотўлқинлар фақат тўғри кўриниш чегарасида тарқалади. 70 – йилларда Швецияда алоқани ташкил этишнинг янги принципи пайдо бўлди. Хизмат кўрсатиш минтақасини сота (уя) ёки ячейка деб номланувчи кичик бўлакларга бўлиш таклифи киритилди. Ҳар бир уя марказида бош станция жойлаштирилади. Бош станциялар кабеллар орқали коммутация марказига уланади, улар ўз навбатида АТС билан боғланади. Қўшни ячейкаларда гаплашиш учун турли частоталардан фойдаланилади. Бу частоталар битта ячейка оралатиб қўлланилади. Уяли алоқанинг афзалликларидан бир ҳам шунда. У катта худудларга учта частотада хизмат кўрсатиш имконини беради. Радиотелефонлар бир ячайкадан бошқасига кўчганда, бошқа ячейка частотасига автомат равишда мосланади. Уя ўлчами 500 метрдан 15 километргача бўлади. GSM (Global Systems for Mobile Communications) стандарти бугунги кунда энг ривожланган восита бўлиб, уяли телефон орқали компьютерни Internet билан боғлаш имконини беради. Телефон қурилмаси нафақат GSM-телефоннинг тўлиқ ананавий функциялари тўлиқ йиғими билан, балки факсмилли алоқа, электрон почтани амалга ошириш имконияти билан ҳам таъминлайди. У 58 манзиллар китоби, блокнот ва қисқа хабарларни узатиш терминали сифатида ҳам ишлатилади. Алоқанинг сунъий йўлдошли тизими. Катта масофага маълумотлар узатиш учун мис ва оптик-тола кабелли линиялари, радиорелейли линиялар ва алоқанинг сунъий йўлдошли тизими қўлланилади. Алоқанинг сунъий йўлдошли тизими ўзининг усутунликларига кўра, маълумотлар узатиш тизимида янада кенг ўрин эгалламоқда. Ахборот технологиялари сунъий йўлдошли тизимларда шундай қўлланилиши мумкинки, уни телекоммуникациянинг бошқа услубларида амалга ошириб бўлмайди. Сунъий йўлдошли тизимнинг ерда жойлашган қисми компелкслар тўпламидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири марказий станция (МС) ва абонент пунктларидан (АП) ташкил топади. МСнинг сунъий йўлдош билан алоқаси, радиоканал (узатиш қобилияти 2 Мбит/с) бўйича, 1-3 м диаметрли йўналтирилган антенна ва қабул қилувчи-узатувчи қурилма орқали амалга ошади. АП МСга телефон линияси орқали кўпканалли қурилма ёрдамида ёки сунъий йўлдош орқали радиоканал бўйича уланади. Яъни радиоканал (бу ҳаракатланадиган ёки қийин кириладиган объектлар) бўйича уланадиган АП ўзининг антеннасига эга бўлади ва ҳар бир АП учун ўз частотаси ажратилади. МС бирор бир белгиланган частотада ўз хабарларини жўнатади, АП частотасида эса қабул қилади. Сунъий йўлдошлар геостационар (баландлиги 36000 км) ёки паст орбиталарда (200 дан 12000 километргача) бўлишлари мумкин. Геостационар орбиталарда сигналларнинг кечикиши (бориш ва қайтишга 520 мс) кузатилади. Бутун ер шарини тўртта сунъий йўлдош билан қамраб олиш мумкин. Пасторбитал тизимларда аниқ фойдаланувчига хизмат кўрсатиш турли сунъий йўлдошлар томонидан навбатма-навбат амалга оширилади. Орбита қанчалик паст бўлса қамраб олиш майдони шунча кам бўлади, демак ердаги станциялар сони оширилиши ёки йўлдошлараро алоқа мавжуд бўлиши керак, бу эса албатта сунъий йўлдош вазнини оғирлаштиради. 59 Йўлдошлар сони ҳам анча кўп (одатда бир-неча ўнлаб) бўлишига олиб келади. Геостационар орбитадаги сунъий йўлдош радио - ва телевизон эшиттириш тизимлари учун қулай бўлиб, ундаги кечикиш сигналнинг сифатини таъминловчи тавсифига таъсир кўрсатмайди. Бироқ улар сигналнинг кечикиши оқибатида юқори сифатли телефон алоқаси билан таъминлай олмайди. Телефон алоқаси билан таъминлаш учун ўрта ва паст баландликдаги сунъий йўлдошлардан фойдаланилади. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling