61
линияси сифатида
эшилган жуфт кабель тури, каоксиал ва оптик толали
кабеллардан фойдаланилади.
Халқа топологияли тармоқ алоқа канали сифатида компьютерлардан
иборат ёпиқ халқадан фойдаланади. Бундай технологияли тармоқда руҳсат
этилган фойдаланиш технологияси маркерни
узатиш усули билан амалга
оширилади.
Маркер - бу (уни хат учун керак бўладиган конверт билан
солиштириш мумкин) махсус кетма-кетликдаги битлар пакети. У халқа
бўйича компьютердан-компьютерга кетма-кет бир йўналишда узатилади. Ҳар
бир тугун узатилаётган маркерни кўриб чиқади. Агар компьютер бўш маркер
олган бўлса у ўзидаги маълумотларини узатиши мумкин.
Пакетли маркер,
пакет қайси компьютерга тааллуқли эканлиги аниқланмагунча узатилади. Бу
компьютерда маълумот қабул қилинади, лекин маркер харакатда давом этади
ва жўнатувчига қайтиб келади. Шундан кейин, пакетни жўнатувчи
компьютер, пакет олувчига пакетни етказилганлигига ишонч ҳосил
қилгандан сўнг маркер бўшатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: