Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я
Download 0.89 Mb. Pdf ko'rish
|
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6
тармоқни маъмурлаштириш, бу иш билан шуғулланиш ваколатига эга
шахс - тизимли бошқарувчи (маъмур) деб аталади. 63 Интернет тармоғидан руҳсат этилган фойдаланишнинг ва унинг ресурсидан фойдаланиш тартибини ташкилот ёки вакил - провайдер аниқлайди. Жамоа бўлиб фойдаланиладиган маълумотларга бўлган талаб охирги вақтда ортиб бормоқда. Бу эса маълумотларни тақсимланган қайта ишлаш тизимларига бўлган эътиборни кучайишига олиб келади. Маълумотларни тақсимланган қайта ишлаш деганда иловаларни бир- неча ҳудудий тақсимланган компьютерларда қайта ишлаш тушунилади. Маълумотларни тақсимланган қайта ишлаш технологияси иккита тамойилга асосланади. Биринчи тамойил “файл-сервер”, иккинчиси эса “мижоз-сервер” деб номланади. Сервер – бу, тармоққа мўлжалланган МББТни, маълумотлар бошқарувини маълумотлар базаси атамасида амалга оширувчи ва файллар сервери ёки файл-сервер (File Server) деб номланувчи қисмининг иш фаолиятини амалга оширувчи машина. Мижоз – компьютер тармоғининг масаласи, ишчи станцияси ёки фойдаланувчиси. Мижоз маълумотларни қайта ишлаш жараёнида сервердан, мураккаб амалларни бажариш, файлларни ўқиш, маълумотлар базасида маълумотларни қидириш ва ҳ.к.лар бўйича сўровни шакллантириши мумкин. Марказий машинада (серверда) жамоа бўлиб фойдаланиладиган марказлаштирилган маълумотлар базаси сақланади деб тасаввур қилинади. Тармоқдаги қолган барча машиналар ишчи станция (мижоз) вазифасини бажаради. Улар ёрдамида тизимдан фойдаланувчиларнинг марказий маълумотлар базасидан руҳсат этилган фойдаланиши амалга ошириб берилади. Фойдаланувчиларнинг сўровларига мос равишда маълумотлар базаси файллари ишчи станцияларга узатилади. Улар асосан шу станцияларда қайта ишланади. Иш станцияси, фойдаланувчи сўровларини қайта ишлашда қаноатлантирадиган даражадаги реактивликни таъминлаш учун зарур бўлган ресурсга эга бўлиши шарт. 64 Маълумотларни тақсимланган қайта ишлашнинг биринчи тамойили қуйидагича амалга оширилади. Тармоқда файл-сервер деб номланувчи бош компьютер бўлади. Сервер ахборот (файллар, маълумотлар базалари) ва қурилма ресурсларидан (принтерлар, модемлар) биргаликда фойдаланиш имконини беради. Фойдаланувчи билан сервернинг ўзаро алоқасини таъминловчи тармоқ ОТ икки қисмдан ташкил топади: биринчи (асосий) қисми файл-серверда, иккинчиси (қобиқ) тармоқ компьютерларида (ишчи станциялар) ўрнатилади. Қобиқ, иш станциялари билан сервер орасидаги ўзаро алоқани (интерфейс ҳисобланади) таъминлайди. Файл-сервер бундай архитектура доирасида фақат маълумотларни сақлаш жойи сифатида ишлатилади, уларни қайта ишлаш эса фойдаланувчи компьютерида (ишчи станция) амалга оширилади. “Мижоз-сервер” тамойили доирасида сервер нафақат дастур ва маълумотларни сақлаш жойи, балки ҳисоблаш муҳити сифатида ҳам ишлатилади. Қаралаётган моделда дастурий таъминот ўзаро боғланган иккита дастурдан ташкил топади: “файл-сервер” ва мижоз-фойдаланувчи дастурлари. Дастур – мижоз сўровни шакллантиради ва уни ҳамма учун руҳсати бўлган компьютерга ўрнатилган файл-серверга (дастурлар) жўнатади. Маълумотларни қайта ишлаш ҳамма фойдаланадиган қувватли компьютерда бажарилади, компьютер-мижозда эса тегишли протокол ёрдамида бажарилган сўров натижалари акс эттирилади. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling