Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 0.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/53
Sana17.11.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1782871
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53
Bog'liq
Raqamli axborot 5f30d6c48fef7dc11c63dd2aa24adcc6

Факсимиль алоқа. Ҳужжатларни тезкор юбориш учун телефон 
алоқасининг бир тури бўлган факсимиль алоқадан фойдаланиш мумкин. 
Факсимиль қурилмасининг ўзи тартиб рақамини терувчи қурилмадан ва 
телефон трубкасидан ташкил топади. Факсимиль (лотинча facsimile - ”шунга 


55 
ўхшаш бажар”) бу узатилган ясси тасвирни қоғозга аниқ аксини
чиқаришдир. Узатувчи қурилмада ҳужжат, ёруғлик сезувчи элементлар 
чизғичи ёрдамида ҳисобланади. Алоҳида нуқталар ёруғлиги ҳақидаги 
маълумот электр сигналига айлантирилади, кодланади ва телефон линияси 
орқали жўнатилади. Қабул қилувчи қурилма олинган сигнал кодини очади ва 
уларни чоп этиш қурилмасига узатади. Тасвирни узатиш ва қабул қилиш 
режими, сеанс бошланишидан олдин махсус сигналлар ёрдамида автомат 
равишда мослаштирилади. Телефакснинг охирги ишлаб чиқарилган 
турларида игнали (струйный) ва лазерли принтерлар қулланилмоқда. Кўп 
факсларда А4 шаклдаги ҳужжатни узатиш вақти 10-15 секундни ташкил 
этади. 
Модем. Агар телефон алоқаси компьютерлар орасида маълумот 
алмашинуви учун ишлатилса, у ҳолда маълумотларни телефон тармоғидаги 
аналогли кўриниши билан уни компьютерда қайта ишланиши учун рақамли 
кўринишини мослаштириш қурилмаси зарур бўлади. Кўпгина замонавий 
модемлар нафақат шахсий компьютерлар орасидаги балки компьютер билан 
телефакс (факсмодем), телеграф билан компьютер (телеграф модем
орасидаги алоқани ҳам ташкил этиш имкониятини беради. Телефон 
тармоғисиз, аҳолиси кам бўлган туманларда компьютерлар орасидаги 
хабарлар алмашинувини радиомодем орқали амалга ошириш мумкин. 
Модемни танлаш фойдаланувчи ўз олдига қўйган аниқ вазифага ва алоқа 
линиясининг сифат ва турига боғлиқ.
Телекоммуникацияларнинг 
рақамли 
тизимлари
Ўзининг 
ҳаммабоплиги ҳисобига аналогли тизим телефон ва кичик тезликли 
маълумотлар узатишда кенг қўлланилсада, ҳозирги вақтда у замонавий 
талабларга етарлича жавоб бермайди. Ажратилган рақамли алоқа каналлари 
узатиш тезлигининг анча юқорилиги билан фарқ қилади. У мис кабеллар, 
оптик тола, симсиз ва сунъий йўлдош алоқа каналлари асосида қурилган.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling