53
ажратилади. Ўз навбатида мисли алоқа
каналлари, волноводли (мис
параллелопипедлар, ички томони кумушланган), коаксиал кабелли
(цилиндирик диэлектрикнинг ичидаги, ташқи томони металл билан уралган
марказий сим) ва симметрик (кўпсимли, ўралган жуфтлик) кабеллига
ажратилади. Симсиз алоқа каналлари эса радио ва инфрақизил
каналларга
бўлинади.
Абонентлар орасида маълумотлар алмашиниш усулига кўра алоқа уч
турга бўлинади. Дуплексли алоқа бир вақтнинг ўзида икки томонлама
маълумотлар алмашинувини амалга ошириш имконини беради. Яримдуплекс
алоқада
иккала
йўналиш
бўйича
ахборот
алмашинуви
ўзгарувчан тарзда амалга оширилади. Шу каби фақат узатиш ёки фақат қабул
қилишга ишлаш (симплексли канал) имкони ҳам мавжуд.
Агар МУК бир ташкилот томонидан монопол тарзда ишлатилса, унда
бундай канал
ажратилган канал деб, акс холда канал бўлинадиган ёки
виртуал (умумий фойдаланиладиган) канал ҳисобланади.
Ахборотларни
узатишга телефон тармоқлари, маълумотлар узатишнинг ҳисоблаш
тармоқлари, сунъий йўлдошли алоқа тизимлари, уяли радиоалоқа тизимлари
тўғридан-тўғри даҳлдордир.
Do'stlaringiz bilan baham: