Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

 
 
 
 
 
 
 
 
 


79 
5-мавзу. Таълимда психологик тайёргарликни шакллантириш 
 
1. 
Таълимда психологик тайёргарлик тушунчаси ва уни 
шакллантириш шарт-шароитлари. 
 
Таълим жараѐнини ташкиллаштиришни ўқитувчи амалга оширади. 
Республикамиз ҳукумати таълим соҳасида ўртага қуяѐтган вазифаларни 
бажариш кўп жиҳатдан ўқитувчига боғлиқ. Янги иқтисодий сиѐсатга ўтиш 
шариотида 
таълим-тарбиядан 
кўзда 
тутилган 
мақсадга 
эришиш, 
ўқитувчиларнинг хилма-хил фаолиятини уюштириш, уларни билимли, одобли 
эътиқодли, меҳнатсевар, баркамол инсон қилиб ўстириш ўқитувчи зиммасига 
юклатилган. 
Ўзининг фидокорона меҳнати билан ѐш авлодга таълим бериш,
тарбиялаш сифатини оширишга ҳисса қўшаѐтган ижодкор ўқитувчилар сони 
йил сайин ортиб бормоқда. 
Қуйидагилар ўқитишнинг асосий дидактик вазифалари ҳисобланади: 
тингловчиларнинг ўқув фаолиятини ташкиллаштириш ва бошқариш; 
таълим олувчиларда ижобий ўқиш мотивларини шакллантириш ва 
уларнинг ижодий имкониятларини ўстириш орқали ўқишга қизиқиш уйғотиш; 
таълим олувчиларга ишларнинг турли хил усуллари ва ўқув 
материалларини тизимлаштирган ҳолда изоҳлаб бериш; 
ўқитувчиларнинг методик усуллар ва оқилона воситалардан кенг 
маънода фойдаланиши; 
таълим олувчиларда мустақил билим олиш, кўникма ва малакаларини 
шакллантириш ҳамда касбий маҳоратларини такомиллаштириш; 
тингловчи ва курсантларнинг тайѐргарлик даражасини текшириш, 
уларнинг билим, кўникма, малака ва касбий сифатларини баҳолаш. 
Ўқитишнинг асосий дидактик мақсади. Таълим олувчиларнинг ўқиш-
билим олиш фаолиятини бошқаришдан иборат ва мақсадга эришиш учун 
ўқитувчи ўзининг фаолиятини босқичма-босқич амалга оширади.


80 
Ўқитиш - бу ўқитувчининг кўп қиррали, босқичма-босқич касбий 
педагогик фаолиятидир. Унга ўқитувчининг конструктив, ташкилотчилик
тадқиқотчилик, коммуникатив ва гностик каби турли-туман фаолияти киради:

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling