Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я р. М. Махмудов, Б. Н. Сирлиев


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/67
Sana16.03.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1279001
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   67
Bog'liq
академия пед психология

Конструктив фаолият самарали ишлаши учун ҳар бир ўқитувчи 
педагогик маҳоратга эга бўлиши керак: 
ўқув предметининг ҳар бир мавзуси оптимал мазмун, вақт ҳамда 
саволлар бўйича аниқ, мантиқий тақсимланиши; 
машғулотда ўз ҳаракатининг кетма-кет ва тизимлилигини қайта 
кўриб чиқиш, шунингдек ҳар бир машғулотни ўтказиш учун режа асосида 
(ишчи режа) сценарий тузиш; 
таълим олувчиларнинг машғулотга муносабатини белгилаш (барча 
ўқув гуруҳлари ва айрим тингловчилар): кимни чақириш, нимани сўраш, кимга 
қандай муаммолар қўйишни билиш ва ҳоказо; 
ўқитувчи ўз фаолиятида машғулотдаги мавжуд қийинчиликларга 
олдиндан кўзи етиши (машғулотга ўқув гуруҳининг тайѐр эмаслиги, тингловчи, 
курсантлар ва бошқаларнинг сифатли ишлар учун меъѐрий ҳужжатлар, 
адабиѐтлар ҳамда тарқатма материалларнинг етишмаслиги) ва ушбу ҳолатдан 
чиқиш йўлларини излаш; 
Ўқитувчининг ташкилотчилик фаолияти қуйидагиларда намоѐн 
бўлади:
ҳар бир машғулотни ўтказишда ҳар қандай тўсиққа қарамай, 
ўзининг олдиндан ўйлаб қўйган режасини амалда жорий этиш;
таълим олувчиларни машғулотларда узлуксиз бошқариб туриш ва 
уларда ҳар доим ўқув материалларини идрок қилишлари учун қизиқиш 
уйғотиш; 
тингловчиларда дарсдан ташқари вақтларда турли хил ўқув-
тарбиявий ишларни ўтказиш ва ташкиллаштириш шаклларини танлаш. 
Тадқиқот фаолияти  қуйидагиларни ўз ичига олади: 


81 
мақсадли шакллар, самарали усуллар, оқилона услублар ва ўқитиш 
воситаларининг амалиѐтга қаратилган янги ижодий йўналишларини ишлаб 
чиқиш ва жорий этиш; 
ички ишлар органлари амалиѐтидаги илғор тажрибалар ва фаннинг 
замонавий ютуқларини машғулот мазмунида акс эттириш; 
ўқув тарбиявий жараѐнида педагог-новаторлар ва ўз жамоасининг 
илғор педагогик тажрибаларини татбиқ этиш; 
ўқув ва илмий тадқиқот ишларини моҳирлик билан бошқариш. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling