Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я
Download 4.7 Mb. Pdf ko'rish
|
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw
Қудратли
худо ларга эътиқод қилиш янги ижтимоий-сиёсий тузумнинг маф кураси вазифасини бажариш билан бирга маданиятнинг ри- вожланишига \ам хизмат қилган. Инсоният тарихида илк диний тизимлар вужудга келган кддимги марказлардан бири Месопотамия (Икки дарё ора- лиғи)дир. У ерда диний тизим милоддан аввалги IV ва III минг йилликлар чегарасида пайдо бўлган. М есопотамияда диний тизимнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини ўрганишда ижтимоий-сиёсий шарт-шароит ларни ҳисобга олиш талаб этилади. Минтақада Кддимги Ша- рқнинг бошқд марказларидан фарқпи ўлароқ, айрим ист ил о- чи ҳукмдорлар (Саргон, Хаммурапи) сиёсий режимларини ҳисобга олмаганда, кучли, барқарор, марказлашган давлат ташкил топмаган. Минтакддаги ша\ар-даалатлар ўртасида си ёсий ҳукмронлик учун ўзаро урушлар тўхтовсиз давом этган. Шунинг учун Месопотамиядаги сиёсий вазиятнинг ўзига хос лиги шаҳар-давлатлар ҳукмдорларининг мавқеига таъсир эт ган. Бу ерда давлат бошлиқларининг шахси улуғланиб, худо лар даражасига кўгарилмаган, уларга «худонинг фарзанди», «ердаги худо» дег&н унвонлар берилмаган. Маҳаллий ҳукмдор- - 47 - лар бош руҳоний ва худо билан бевосита алоқада бўлувчи вакил, диний маросимларга раҳбарлик қилувчи ва халқнинг илтижоларини худога етказувчи воситачи ҳисобланган. Месопотамияда давлат бошлиқпарини сакраллаштириш (лотинча sacer - муқаддае деган маънони англатади)нинг ўзига хослиги, минтақада марказлашган давлатнинг ташкил топма- ганлиги, худолар ўртасидаги ўзаро муносабатларга ҳам таъ сир этган. Худолар ўзаро сиёсий ҳукмронлик учун кескин ку раш ва рақобат гирдобига тортилмаган. Шу сабабли бўлса ке рак, турли худоларга сиғинувчи аҳоли тинч-тотувликда яша ган, ҳақиқий ва сохта эътиқод тарафдорлари ўртасида душ- манлик муносабатлари ва тўқнашувлар вужудга келмаган. Месопотамия диний тизими кўпхудоликка асосланган. Минтақадаги худоларни, ижтимоий ҳаётдаги аҳамиятига кўра, маҳаллий ва умумдавлат худоларига бўлиш мумкин. Маҳаллий худоларга ҳар бир шаҳар, қишлоқ бз маҳаллага ҳомийлик қилувчи худоларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Шаҳар, қишлоқ ва маҳалланинг марказида унга ҳомийлик қилувчи худога бағишлаб саждагоҳ (зиккурат) қурилган. У конуссимон шаклдаги тўртбурчак бино бўлиб, ташқи кўринишидан юқорига қараб қисқариб борадиган зи- нани эслатади. Саждагоҳ 3—7 қават қилиб пишиқ ғиштдан қурилган. Бинонинг юқори қаватларига зиналар ёки нишаб шаклда қурилган йўлаклар орқали кўгарилган. Одатда зикку- ратнинг юқори қавати осмон жисмлари ҳаракатини кузатишга мўлжалланган обсерватория вазифасини бажарган. Одамлар ҳомий худоларига сиғинганлар, қурбонликлар қилганлар. Ҳомий худо, қайси соҳага ихтисослашганлигидан (осмон худоси, ер худоси, ҳосилдорлик худоси ва ҳоказо) қатьи назар, ундан нажот сўраб мурожаат қилган одамга илоҳий ёрдам беради деб ҳисобланган. Икки дарё оралиғи халқининг ижтимоий онгида умум давлат худолари қадимдан шакллана бошлаган. Афсоналарга кўра, илк шаҳар-давлатлар пайдо бўлган даврларда Шумер пантеони (грекча Download 4.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling