симоти, хусусий мулкчилик, синфлар ва давлатнинг вужуд
га келиши натижасида диний комплекслар (ибтидоий дин
шакллари) диний тизимлар (миллий ва давлат динлари)
билан алмащди. Диний тизимларнинг асосий хусусиятлари
қудратли худоларга сиғиниш ва кўп худоликдир. Илк дин
шаклларига хос бўлган табиат воқеликлари, яъни дарахт,
тош, ҳайвон кабиларни илоҳийлаиитйрнш янги тарихий ша
роит талабларига мос келмай қолди. Табиат воқеликларини
ифодаловчи аниқ шакл га эга бўлмаган ғайритабиий мавжу-
дотлар аниқ қиёфали қудратли худолар билан алмаштирил-
ди. Қудратли худолар дастлаб ибтидоий дин турлари таъси
рида ярим одам, ярим ҳайвон қиёфасида тасвирланган.
Кўпхудолилик диний тизимга хосдир. Унинг дастлаб
кўпхудолилик шаклида пайдо бўлиши объектив ва субъек
тив шарт-шароитлар билан боғлиқ. Объектив шарт-шароит-
ларга, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш муносабатлари-
нинг таъсирини киритиш лозим. Меҳнат тақсимоти жамият
да кишиларни касб соҳаси билан ўзаро фарқланувчи гуруҳ-
ларга ажратди. Мазкур гуруҳлар ўзига хос фаолият тури, меҳ-
нат муносабати ва маданиятини ишлаб чиқцилар. Улар ўз
соҳасига ҳомийлик қилувчи ғайритабиий кучларга, яъни ху
доларга сиғинганлар.
Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши таъсирида
қабилалар иттифоқи вужудга келди. Бу иттифоқ ҳукмрон
қабила атрофида ўнлаб қабилаларнинг бирлашуви тарзида
амалга оширилди. Ҳукмрон қабила атрофга бошқа қабила-
ларни бирлаштириш билан бирга, ўз қадриятларининг ит-
тифокда устун бўлишини таъминлашга ҳаракат қилган. Шу
- 44 -
аснода, унга ҳомийлик қилувчи худо қабилапар иттифоқи-
Do'stlaringiz bilan baham: |