роқ эканлиги ҳақида ғоя ишлаб чиқилган. Кейинчалик руҳ-
нинг нариги дунёдаги такдири кишининг тириклигидаги хиз
матлари билан белгиланадиган бўлган, Ушбу ақидага биноан
нариги дунёда роҳат-фароғат ҳаммага насиб ҳам қилавермай-
ди, балки унга ҳаётини фақат ўзининг элатига хизмат қилишга
бағишлаган, душманларга қарши курашган, барча урф-одат-
лар ва дин талабларини муқаддас билиб, уларни сидқидил-
дан бажарган кишилар эришишлари мумкин ва халқига хиё
нат қилган сотқинлар, фақат ўзини ўйлаб яшаган бефарц ва
заиф одамларнинг руҳлари абадий қийноққа дучор қилинади
ёки зулматга ғарқ бўлиб кетади, деб ҳисобланган.
Ибтидоий дин шакллари каби афсона ҳ«ам катта ахамият
га эга. Ўша даврда инсонлар табиат ҳодисаларини жонли
шерик сифатида қабул қилганлар ва уларда индивидуал та
факкур, ирода сингари сифатлар мавжуд деб ҳисоблаганлар.
Одамлар бу жараенларни ҳис этганлар, фикрлаганлар ва ту-
- 41
шунтириб беришга ҳаракат қилганлар. Афсона шу аснода ву
жудга келган.
Афсона деб табиий ёки ижтимоий \одисаларни содда
хаёлий образлар ёрдамида ўрганиш ва тушунтириш восита-
сига айтилади. Афсонрда образлиликни фикрдан ажратиб
бўлмайди. У фикр ва воқеликни идрок этиш шакли ва дунё
ни билиш усули ҳисобланади. Шу асосда одам борлиқнинг
моҳиятини тушунишга интилади. Афсона воқеликни тушун-
тиришга интилиши билан эртакдан, аниқ тарихий воқеага
асосланганлиги билан эса достондан фарқланади.
Инсоният узоқ ўтмишдан афсонанинг моҳиятини тушун-
тиришга ҳаракат қилиб келган бўлса-да, ҳанузгача унинг умум
қабул қилинган назарияси ишлаб чиқилгани йўқ. Бундай ҳолат
Do'stlaringiz bilan baham: |