уни ўрганишда тадқиқотчиларнинг диққатга сазовор қараш-
ларига тўхталиб ўтишни тақозо этади.
Италиялик тадқиқотчи Ж.Вико биринчила^дак бўлиб
афсонанинг фалсафий назариясини ишлаб чиққан. У афсо-
нани одамларнинг устидан ҳукмронлик қиладиган олий куч
ларни ҳис этишлари ва улардан қўрқишлари сабабли вужуд
га келган хаёллар ўйини деб ҳисоблаган.
Қадимги даврда табиий ва ижтимоий кучлар олдида ин
соннинг ожизлиги кундалик фаолиятида доимо ўзини намо
ён қилиб турса-да, борлиқни ҳиссий-мантиқий идрок этган.
Инглиз этнографи Э.Тейлорнинг фикрига кўра, афсона-
лар ва диний эътиқодларнинг асосини анимизм ташкил эта
ди. Қадимда одамлар предметлар ва ҳодисаларнинг моҳия-
тини тушунтиришда ҳар бир нарсада руҳлар мавжудлигига
ишонишдан келиб чиқиб, теварак-атрофдаги жараёнларни
руҳлар фаолиятининг натижаси сифатида талқин қилганлар.
Афсона одамларнинг воқелик тўғрисидаги содда фикрлари
бўлиб, туш кўриш ва аждодлар руҳлари билан мулсқоти на
тижасида пайдо бўлган деб \исобланади.
Афсонани ўрганишда тадқиқотчи Б.Малиновскийнинг
қарашлари алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Тадқиқотчи афсо
нани назарий таълимот деб ҳисобламайди. Унинг фикрига
кўра, афсона воқеликни тушунтирмайди, балки эътиқодни
воқелик сифатида идрок этади. Ҳақиқатан, қадимги даврлар
- 42 -
ҳақида ҳикоя қилувчи афсоналар одамларнинг эътиқодини
ифодалайди ва умумлаштиради, жамиятда қарор топган ахлоқ
нормаларини асослайди, маросим ва удумларнинг мақсадга
мувофиқлигини қайд этади, хулқ-атвор қоидаларини ўзида
мужассамлаштиради. Шу боис афсона борлиқ ҳақидаги сод
да қарашлар ва тасаввурлар эмас, балки фаол ижтимоий куч,
Do'stlaringiz bilan baham: |