Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

kosmogonia

дунёнинг пайдо булиши деган маънони англатади) таъли­
мотига кўра, Птах (яратувчи худо, Мемфисда ўликлар худоси 
сифатида улуғланади, у мумиёланган одам қиёфасида тас­
вирланади) борлиқни ва барча худоларни яратган. Птах бор- 
лиқни сўз ва ижодий қобилияти ёрдамида яратади, деб ҳисоб- 
ланган. Ило\ий ирода унинг юрагида пайдо бўлган. Христиан­
ликда ҳам борлиқнинг вужудга келиши тўғрисида шунга ўхшаш 
таълимот мавжуд. Ҳаварий (апостол) Иоаннинг евангелия- 
сида худо борлиқни сўз орқали яратганлиги қайд этилган.
Қадимги мисрликлар худоларни қудратли ва қасоскор 
ғайритабиий мавжудотлар деб билганлар. Одамлар худоларга 
хизмат қилиш учун яратилган, агар улар ўз бурчларини унут- 
салар ёки уларни сидқидилдан бажармасалар, худоларнинг 
ғазабига дучор бўладилар, деб ҳисобланган. Шу боис давлат
- 53 -


хазинаси ва фуқаролар шахсий даромадининг жуда катта қисми 
худоларга бағишланган, яъни ибодатхоналар қурилиши, кур- 
бонликлар ва бошқа кўплаб диний маросимларни бажаришга 
харажат қилинган. Масалан, фиръавн Хуфунинг мақбара (пи­
рам ида)си милоддан аввалги XXVII асрда юз мингдан ортиқ 
кишилар томонидан 20 йил давомида курил ган.
Худолар тотемизм таъсирида дастлаб асосан хўжаликда 
фойдаланиладиган уй ҳайвонлари қиёфасида тасвирланган. 
Кейинчалик диний таълимотнинг такомиллашиб бориши 
билан улар одам ёки ярим одам, ярим ҳайвон қиёфаларида 
тасвирланган. Масалан, Осирис, Исида, Хатор каби худолар 
одам қиёфасида, Гор бургут бошли одам, Сет хўтик бошли, 
Тот лайлак бошли мавжудот қиёфаларида тасвирланган.
Диний қарашларда тотемизм билан бирга анимизмнинг 
таъсири кучли бўлган. Бу ўлган одамларни кўмиш мароси- 
мида яққол намоён бўлган. Ривоятларда айтилишича, одам­
нинг руҳи ўлмайди. Инсонда «Ка» ва «Ба» руҳлари мавжуд. 
Улар турли вазифаларни бажарадилар. «Ка» руҳи одам вафот 
этганидан кейин жисмда қолади. «Ба» руҳи эса танани тарк 
этиб, нариги дунёда сафарини давом эттиради ва охир-оқи- 
батда илгариги жасадга қайтиб келади. Шундан кейин одам 
қайта тирилади ва абадий роҳат-фароғат ҳукмрон бўлган 
илоҳий жамиятда ҳаётини давом эттиради.
Одамнинг қайта тирилиши учун бир қатор вазифаларнинг 
х.чл этилиши талаб қилинган. Биринчи навбатда «Ка» руҳини 
танада сақлаб қолиш керак бўлган. Бунинг учун марҳумнинг 
жасади мумиёланган. Агар мумиё вақг ва табиат кучларининг 
таъсирида чириб кетса, қўшимча восита сифатида қабрга ки­
шининг тасвири чизилган ёки ^йкали қўйилган. «Ка» руҳи- 
нин
1
танада сакутаний қолиши «Ба» руҳининг нариги дунёда 
худо билан савол-жавоб ва турли хавф-хатарлардан муваффа- 
қиятли ўгишига ёрдам беради деб ҳисобланган; иккинчидан, 
«Ба» руҳи нариги дунёда кишининг тириклигида калган иш­
лари учун худо олдида жавоб беради деб ҳисобланган. Бундан 
ўта олмаса руҳни аждаҳо ютиб юборган, оқибатда унинг на­
риги дунёдаги сафари якунланган. Сўровдан ижобий натижа 
билан ўтган руҳ эса танага қайтган ва одамнинг қайта тири- 
лишига қадар Налу водийси (жаннат)га тушган.
- 54 -


Кддимги Мисрда сиёсий ҳркимиятнинг марказлашуви ва 
давлат раҳбарининг чекланмаган ҳокимиятга эга эканлиги жа- 
ҳонда биринчи бўлиб яккахудолилик таълимотининг юзага ке- 
лишига сабаб бўлган. Милоддан аввалги XV асрнинг охирлари- 
да мамлакатни бошкдрган фиръавн Аменхотеп IV (оқсуяк зо­
дагонлар ва ко\инларнинг ҳокимиятни ундан тортиб олиш учун 
курашига зарба бериш мақсадида) диний ислоҳот ўтказган. 
Ислоҳот натижасида кўпхудолилик бекор цилинган ва ягона 
худо Атон (Қуёш)га сигиниш жорий қилинган. Эски ибодатхо- 
налар ёпиб қўйилган ва уларнинг мулклари мусодара қилинган. 
Мамлакатнинг пойтахти янги курил ган Ахетатон шаҳрига кучи- 
рил ган. Фиръавн ўзини Эхнатон (Атонга хуш ёкдциган) деб 
аталган. Лекин ислоҳот учун ҳали тарихий зарурат пишиб етил- 
маган ва жамият яккахудоликни қабул қилишга ҳам тайёр 
бўлмаган. У кўпроқ сиёсий аҳамиятга эга бўлиб, оқсуяк зода- 
гон ва коҳинларнинг жамиятдаги иқгисодий ва сиёсий қудра- 
тига зарба бериш мақсадида амалга оширилган. Шу боис унинг 
муваффақиятсизлик билан тугаши олдиндан маълум бўлган. 
Фиръавн вафот этганидан кейин диний ислоҳот бекор қилин- 
ган ва у даҳрий деб лаънатланган. Вақг ўтиши билан аввалги 
худоларга сиғиниш яна кдйта тикланган.
Хулоса сифатида қайд этиш керакки, Қадимги Миср ди­
нининг ғоялари Ўрта денгиз ҳавзасидаги Ғарб ва Шарқ халқ- 
лари маданиятининг вужудга келиши ва ривожланишида жуда 
катта а\амиятга эга бўлган. Ғ*уҳнинг ўлмаслиги, нариги дунё, 
кишининг худо олдида жавобгарлиги ва қайта тирилиши каби 
фикрлар кейинчалик минтақада вужудга келган яккахудо- 
лик таълимотларининг ғоялари сифатида қабул қилинган 
ҳамда Қадимги Миср маданиятининг ривожланишига таъ- 
сир этган. Қадимги Шарқ маданий марказларининг таъсири­
да Ўрта денгиз ҳавзасида антик (лотинча 

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling