Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я
Download 4.7 Mb. Pdf ko'rish
|
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw
antique —
қадимги деган маънони англатади), яъни Юнонистон (Греция) ва Рим давлатларининг маданияти вужудга келди. Қадимги Греция диний тизими Кддимги Греция диний тизими антик маданиятнинг тар кибий қисми сифатида бошкд кддимги динлар каби узок, ри- - 55 - вожланиш босқичидан ўтган. Бу давлатда диний тизим Кддим ги Шарқ ци вил изацияларидан ўзгача шарт- шароитл арда юзага келган ва ривожланган. Грецияда Миср ва Месопотамиядаги каби йирик дарёлар бўлмаган. Хўжаликнинг асосини ташкил этувчи аграр соҳада экин майдонлари лалмикор ерлар бўлиб, уларнинг асосий қисми хусусий мулкдорларга кдрашли бўлган. Мамлакатнинг сиёсий тузуми классик қулчилик муносабатларига асосланган шаҳар-давлатлардан ташкил топган. Маълумки, Қадимги Грециядан фарқли ўлароқ, Кддимги Шарқда қуллар ҳеч кдчон асосий ишлаб чикдрувчи куч бўлмаган. Биринчи бўлиб Кддимги Грецияда давлатни демократик бошкдриш шакли пайдо бўлган. Кейинчалик чекланган демок ратия деб баҳоланган давлат бошқарув шакли, гарчи жуда кўп камчиликлари бўлса-да, аҳолининг маълум бир қисмига кенг ҳуқуқ ва эркинликлар берган. Чекланган демократия одамлар нинг ўз ички қобилиятлари ва исгеъдодларини намоён қилиш- лари учун Шарқ давлатларидагига нисбатан кенг имкониятлар яратган. Инсоннинг олий қадрият эканлиги тўғрисидаги ғоя пайдо бўлган ва ривожлантирилган. Юқорида қайд этилган ху сусиятлар мамлакат диний тизимида ўз аксини топган. Кддимги Греция диний тизими ривожланишини икки бос- қичга бўлиб ўрганиш мумкин: биринчи босқич милоддан аввалги III минг йилликнинг охиридан II минг йилликнинг охирларигача бўлган даврни қамраб олади. Биринчи босқич Миной (милоддан аввалги III минг йилликнинг охири — милоддан аввалги II минг йилликнинг биринчи ярми) ва Ахея (милоддан аввалги 1500 — милоддан аввалги 1100 йил лар) даврларига бўлинади. Миной даврида диний қарашлар, ибтидоий дин шаклла- рининг таъсири кучли бўлганлиги сабабли жуда содда бўлган. Диний таълимотда табиатни жонли ва ғайритабиий кучга эга деб тасаввур қилиш, худоларни ярим одам, ярим ҳайвон қиёфасида тасвирлаш, афсоналар воситасида диний таъли мотни тушунтириш кенг қўлланилган. Табиат воқеликлари қаторида она ер алоҳида улуғланган. Грекларнинг диний ри- воятларига кўра, бутун олам Ердан пайдо бўлган. Диний кдрашларда она заминни улуғлаш ва унга сиғиниш грек жамиятида \али матриархатнинг таъсири кучли эканли- - 56 - ги ва деҳқончилик хўжаликнинг асосий тармоғига айланга- нидан далолат беради. Лекин ижтимоий ҳаётда ибтидоий дин шаклларининг таъсири қанчалик кучли бўлмасин, қудратли худоларга сиғиниш узил-кесил қарор топган ва кенг ёйилган. Дастлаб худолар табакдларга бўлинмаган. Кейинчалик Крит оролининг йирик шаҳар-давлат атрофида бирлаштирилиши (милоддан аввалги III минг йилликнинг охири) натижасида худолар даражасида \ам табақавий бўлинишлар бошланган. Зевс худоси (грекча zeus — ёруғ осмон деган маънони англата ди; осмон, ёруғлик, момақалдироқ ва чақмоқ худоси) бош худо ва Миной подшоларининг аждоди сифатида улуғлана бошланган. Худолар асосан одам (антропоморф) ва қисман ярим одам, ярим ҳайвон (зооморф) қиёфаларида тасвирлан ган. Табиат воқеликларида ғайритабиий мавжудотлар (ярим худолар) мавжудлигига ишониш сақланиб қрлган. Бу даврнинг диний тизимида тотемистик тасаввурларнинг таъсири кучли бўлган. Афсоналарга кўра, подшоҳ ва давлат ҳокимияти асослари ҳўкиз ва сигир худоларининг қўшилиш- ларидан пайдо бўлган. Ҳўкиз ҳосилдорлик тимсоли бўлган. Illy боис унинг тасвири маиший буюмлар, кийим-кечаклар, би- ноларнинг безаклари ва бошкд жойларда кўплаб учратилган. Милоддан аввалги XV асрдан бошлаб Кддимги Греция- нинг катта қисмини Ахея қабилалари босиб олган. Шунинг учун милоддан аввалги XV асрдан милоддан аввалги. XI аср.- гача бўлган муддат Ахея даври деб аталади. Ахея қабилалари босиб олинган халқнинг илғор маданиятини, жумладан ди- нини йўқ қилиб ташламаганлар. Ахея л и кл ар греклар диний тизимини қабул қилганлар. Айни пайтда ўзларининг худола- ридан ҳам воз кечмаганлар. Натижада худоларнинг вазифалари ўзгарган ва янги худолар юзага келган. Шу-вақгдаи эътибо- ран ҳосилдорлик ва узумчилик худоси - Дионис, денгиз ху доси — Посейдон, савдо-сотиқ худоси — Гермес, уруш худо си — Аресга сиғиниш бошланган. Уларнинг худолар орасида ги мавқеи мустаҳкамланган ва кейинчалик улар Олимпия худолари кдторига киритилганлар. Кддимги Греьия диний тизими ривожланишининг ик кинчи даври миломан аввалги XI аср охирларидан бошлан- 57 - ган. Бу Гомер («Илиада» ва «Одиссея» достонларининг муал лифи) даври деб аталади. Гомер даврининг бошланиши Кддимги Грецияда асилзодалар (аристократия) ҳокимияти- нинг вужудга келиши ва мустаҳкамланиши даврига тўғри келади. Асилзодалар ҳокимиятининг мустаҳкамланиши дав рида диний тизимда умумхалқ худолари гуруҳи ажралиб чик,- қан. Греклар уларни «Олимпия худолари» деб атаганлар. Олим пия худолари гуруҳининг шаклланиш даври узоқ вақг давом этган ва милоддан аввалги VI-V асрларга келиб бу жараён узил-кесил якунланган. Олимпия худолари ўн иккита худо дан иборат бўлиб, уларга Зевс бошчилик қилган. У асилзода худолар Аид (ўликлар подшолиги худоси), Посейдон (ден гиз худоси) ва бошқаларга таяниб дунёни бошқарган. Зевс бошчилигидаги бош худолар гуруҳи умумхалқ худолари сифатида тан олинса-да, аҳоли орасида жуда кўп маҳаллий худоларга сиғиниш анъанаси сақланиб қолган. Худолар шу вақгдан бошлаб одам қиёфасида тасвирлана бошлаган. Улар кишиларга нафақат ташқи қиёфаси билан ўхшаган, балки озиқ-овқат, кийим-кечак, меҳнат ва уруш қуроллари кабилардан фойдаланган, ҳашаматли қасрларда яшаган, одамлардек туғилган ва инсонлардаги иллатларга ҳам эга бўлган. Худолар одамлардан фақат илоҳий қудрати ва боқийлиги билан фарқ қилган. Инсонлар худоларнинг қаҳрини келтирмасликка ва уларнинг эътиборини қозониш- га ҳаракат қилиб, ҳашаматли ибодатхоналар қурганлар, жуда кўп қурбонликлар келтирганлар ва худолар шарафига бошқа кўплаб диний маросимлар ўгказганлар. Милоддан аввалги VI—V асрларда қулдорлик шаҳар-давлат- ларининг янада ривожланиши диний таълимотнинг моҳия- тини ўзгартирган. Диний тизим шаҳар-давлат фуқаролари- нинг қуллар устидан ҳукмронлигини мустаҳкамлаган, унинг грек жамиятидаги аҳамиятини ҳимоя қилгак. Шу даврдан бошлаб, жамиятда ҳунармандчилик ва савдо-сотиққа ҳомий- лик қилувчи худоларнинг ижтимоий нуфузи ортган. Улар нинг вазифалари ўзгарган. Шаҳар-давлатга \омийлик қилув- чи худо айни пайтда ҳунармандчиликка ва савдо-сотиққа ҳам ҳомийлик қиладиган бўлган. Жамиятнинг ўрта ва қуйи - 58 - табақалари орасида Олимпия худоларини асилзодаларнинг ҳомийси ва улар ҳокимиятининг ҳимоячиси эканлигига доир қарашлар мустаҳкамланган. Улар Олимпия ўзларининг ма- ҳаллий худоларига сиғинишни давом этгирганлар. Қадимги Грецияда коҳинлар ижтимоий мавқеининг ўзига хослиги билан ажралиб турганлар. Улар ижтимоий ҳаётда аюҳида табақани ташкил этмаганлар ва асосан ибодатхона- даги ишларни бошқдриш билан шуғулланганлар. Диний ма- росимларга одатда давлат хизматчилари ёки файласуфлар раҳбарлик қилганлар. Греклар коҳинларни худоларнинг ўзлари танлашлари керак деб \исоблаганлар. Шу боис коҳинлар даъ- вогарлар орасидан қуръа ташлаб аник,панган ва ибодатхона- ларда яшаганлар. Ибодатхонада бир ёки бир неча коҳин бўлган. Ибодатхона қайси худога бағишлаб қурилганлигига қараб, эркак ёки аёл коҳинлар хизмат қилганлар. Коҳинлар- нинг турмушини тартибга солувчи умумий қоида ҳам ишлаб чиқилмаган. Айрим ибодатхоналарда аёл ёки эркак ко\ин- ларнинг турмушга чиқиши ёки уйланиши тақиқланган бўлса, айримларида уларнинг албатта оилали бўлишлари талаб қилинган. Коҳинларга давлат иш ҳақи тўламаганлиги сабаб ли, улар асосан эҳсонлар ҳисобидан яшаганлар. Уларга ибо датхоналарда худоларга қурбонлик қилинган чорва молла- ринкнг гўштини истеъмол қилиш, териси, шохи ва туёк^а- рини бозорда сотишга рухсат берилган. Ибодатхона давлат хазинасини ва хусусий қимматбаҳо нарсаларни сак,паганли- ги учун ҳақ олган. Одатда коҳинларни моддий турмуши жи- ҳатидан ўрта табақэ вакилларига киритиш мумкин. Диний тизимда қаҳрамонларга сиғиниш, улар шарафига курбонликлар қилиш маросими мавжуд бўлган. Греклар Ва тан учун жонини қурбон қилган кишиларни қ;аҳрамонлар деб аташган. Афсоналарда одатда худо билан одамнинг никоҳи- дан туғилган қ^ҳрамонлар тўғрисида ҳикоя қилинади. Улар ўз Ватанининг шон-шарафи учун жангда жасорат кўрсатганлар, юртдошларини турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилганлар. Бун дай кишилар вафот этганларидан кейин уларнинг эл-юрт учун қилгак хизматлари тақдирланиб, худолар қаторига қдбул қи- линганлар. Қаҳра^онлар худо бўлганидан кейин ҳам ўз юрти- га ҳоми^лик қилишни давом этгиради, деб ҳисобланган. 59 - Греклар Ватан учун қурбон бўлган кишиларни эъзозлаш билан фуқароларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш- га, юртнинг тинчлиги, равнақи ва порлоқ келажаги учун қай- ғурадиган комил инсонларни тарбиялашга ҳаракат қилганлар. Қадимги Грецияда тақдири азалга, одамлар ва ҳатто ху доларнинг \ам такдири олдиндан белгиланганлигига ишо ниш мавжуд эди. Диний ривоятларга кўра, ҳатто қудратли худолар ҳам ўз қисматини ўзгартира олмаганлар. Такдири азал барчанинг устидан ҳукмронлик қилган. Одамлар ва худолар нинг тақцирини мойралар (грекча Download 4.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling