Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг шакллари


Download 2.15 Mb.
bet211/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

7-§. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг шакллари.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг шакллари ҳам усуллари каби ўзига хосликка эга.


Эсда тутинг! Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг шакли – бу, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида фаолият, хатти-ҳаракатлар мазмунининг ташқи кўринишидир. Профилактика шаклининг моҳиятини ёритишда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг мақсади, вазифалари ва функцияларига таяниш лозим.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шаклларини қуйидагилар ташкил этади:
– ёзма;
– оғзаки;
– кўргазмали;
– электрон;
– аралаш;
– назорат;
– қўриқлаш;
– қутқарув;
– белгили каби шакллардан иборат.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ёзма шакли, ўз мазмунига кўра, газета ва журналларда ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитлари ҳақида мақолалар, содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳикоя, қисса, очерклар чоп этиш, одамлар гавжум бўладиган жойларда ёзма эълонлар осиш, аниқланган ҳуқуқбузарликнинг сабаб ва шароитлари, ҳуқуқбузарлик учун жазонинг муқаррарлигини, шунингдек ҳуқуқбузарликдан жабрланиш омиллари ҳақида фуқаро­ларга огоҳлик ва ҳушёрликка чақиришга йўналтирилган хатлар юбо­риш кабиларда намоён бўлади.
Оғзаки шаклда амалга ошириладиган профилактика асосан маъруза, суҳбат, савол-жавоб, аудио ёзувли эълон ва огоҳлантирув чақириқларини эшиттириш, радиода чиқишлар қилиш каби профилактик чора-тадбирларда намоён бўлади.
Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг кўргазмали шакли телевидение орқали ҳуқуқбузарликлар ҳақида кўрсатувлар, кинофильмлар, видеороликлар тайёрлаб эфирга узатиш, аҳоли гавжум жойларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мазмунига эга плакатлар, эълонлар осиш, видеороликлар намойиш қилиш, учрашув, маъруза жараёнларида мультимедиа воситаларидан фойдаланиш, саҳна чиқишларини амалга ошириш кабиларда намоён бўлади.
Шундай профилактик тадбирлар борки, улар ҳам оғзаки, ҳам ёзма ва ҳам кўргазмали шаклда амалга оширилиб, ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг аралаш шакли мақомига эга бўлади (буларга маъруза ўқиш, профилактик мазмунга эга учрашувлар, давра суҳбатлари, конференцияларда чиқишлар қилиш кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Ушбу ҳолатда профилактика субъекти бир вақтнинг ўзида оғзаки, ёзма, кўргазмали, электрон шакллардан фойдаланган ҳолда профилактик тадбирларни амалга ошириши мумкин).
Назорат шакли ҳам ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг муҳим усулларидан бири ҳисобланиб, назорат функциясини таъминлаш асосида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эришилади. Ушбу шаклнинг ўзи ҳам бир неча турларга бўлинади:
– техник назорат - бу, техника ва электрон тизим имкониятларидан фойдаланган ҳолда жамоат жойларида, аҳоли кўп қатнайдиган йўлакларда, светафор ўрнатилган чорраҳаларда кузатув камераларни ўрнатиш, ҳуқуқбузар шахс ҳамда ҳуқуқбузарликлар сабаб ва шароитларининг марказлаштирилган электрон ҳисобини юритиш каби йўллар билан амалга оширилади;
– қўриқлаш назорати - марказий қўриқлаш пульти ҳамда қўриқлаш хизмати орқали муҳим тоифаланган объектлар, давлат органлари жойлашган бино ва иншоотлар, аҳолининг уй-жойи, автотранспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлашга, уларга нисбатан турли тажовузлар амалга оширилишининг олдини олишга эришилади;
– ҲМҚО назорати - назорат-лицензия фаолияти, йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, божхона назорати, блок постлар назорати, кўча ва жамоат жойларида патруллик хизматлари назорати кабиларни ўз ичига қамраб олади;
– жамоатчилик назорати – назоратнинг ушбу турида иккита мақсад, яъни бири ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектларининг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини таъминлаш тизими орқали ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигига эришиш, иккинчиси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги «маҳалла посбонлари» каби жамоатчилик тузулмалари назорати ва фаолияти орқали бевосита ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишини таъминлаш кўзланади.
Қутқарув шакли «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг 44-моддаси талаблари асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассаса ҳузурида ташкил этиладиган қутқарув хизматлари фаолиятида намоён бўлади. Ушбу шаклнинг бошқаларидан фарқи шундаки, у реал хавф юзага келганида, уни бартараф этиш мақсадида амалга ошириладиган ҳаракатларда намоён бўлади.
Белгили шакли кўргазмали шаклга ўхшаб кетсада, у кўргазма учун эмас, балки муайян тартиб-қоидаларга амал қилишни таъминлаш мақсадида фойдаланилиши билан фарқланади. Ушбу шакл асосан йўл ҳаракати хавфсизлигини, шунингдек белгиланмаган жойда таъмаки маҳсулотларнини чекмаслик, ахлат тўкмаслик, тақиқланган объектларга кирмаслик кабиларни таъминлашда кенг фойдаланилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айни пайтда йўл белгиларини ўрнатиш аҳволи танқид остига олиниб, Ўзбекистонда «Uzavtoyo‘lbelgi» давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Дарҳақиқат, йўл белгиларининг аниқ ва кўринарли тарзда жойлашуви, уларни нур қайтарувчи махсус қопламалардан фойдаланилган ҳолда тайёрланиши ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириб, йўл-траспорт ҳодисаларининг олдини олишга катта хизмат қилади.
Хуллас, профилактик усул ва шакллар ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини таъминловчи асосий воситалар бўлиб, улардан ўз вақти ва ўрнида фойдаланилсагина, юқори натижаларга эришиш кафолатланади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling