Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси


Download 2.15 Mb.
bet218/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

11-§. Ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси.


Эсда тутинг! «виктимология» тушунчаси икки сўз бирикмасидан ҳосил бўлиб, лотин тилида «victima» – жабрланган, қурбон; «lоgоs» – таълимот, яъни жабрланувчи ҳақидаги таълимот деган маънони англатади.
«Виктимология», ўз мазмунига кўра, нафақат жиноятчилик натижасида жабрланганларга етказилган зарарни ўрганади, балки бахтсиз ҳодиса, табиий офат, уруш, геноцид, давлатнинг нотўғри сиёсати оқибатида юзага келган жабрланишларни ҳам ўз ичига олади.
Ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси инсонларнинг маъмурий ёки жиноий қилмишлардан жабрланиши билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий муно­сабатларни комплекс тарзда ўрганишга ҳамда жабрланиш эҳтимо­ли­ни максимал даражада камайтиришга йўналтирилади.
Бу борада виктимоген омилларни аниқлаш, бартараф этиш, зарар­сизлантириш ва уларнинг таъсирини камайтиришга ҳамда виктимлик даражаси юқори бўлган шахсларни аниқлаш, улардаги виктимлик даражасини пасайтириш ва уларнинг жиноий тажовузлар қурбони бўлиш хавфини камайтиришга қаратилган комплекс ҳимоя-тарбия чора-тадбирлари амалга оширилади.
Виктимологик профилактикада ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фаолият ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсга эмас, балки ҳуқуқбузарликдан жабрланишга мойил бўлган шахсларга ҳамда улардаги бундай мойилликни шакллантирувчи омилларни бартараф этишга, ҳуқуқбузарликдан жабрланган шахсларни ижтимоий реабилитация вилишга қаратилади.
Шахс объектив ва субъектив омиллар таъсири остида жиноятдан жабрланиш эҳтимолига эга ҳолат ёки вазиятга тушиб қолади. Шу боис, «виктимлик» деганда, инсоннинг жиноят қурбони бўлиш эҳтимоли юқори бўлган ҳолати тушунилади.
Виктимликнинг айбли ва айбсиз турлари ажратилади.
Айбли виктимлик потенциал қурбонинг салбий, ҳуқуқ ва ахлоқ нуқтаи назаридан номуносиб хулқидан иборат бўлиб, у жиноят содир этилишига имкон берадиган омил ҳисобланади. Бунда, таъкидлаш керакки, айбли виктимликка нафақат фуқаро хулқининг ғайриқону­ний­лиги ёки ахлоққа зидлиги, балки у намоён этган турмушдаги оддий эҳтиётсизлик, эътиборсизлик, мулоҳазасизлик, енгилтаклик ҳам киради. Айбли виктимлик, масалан, йўл-транспорт ҳодиса­лари­дан жабрланганларнинг каттагина қисмига хос.
Айбсиз виктимлик умуман ҳаётда ва, хусусан, жиноятдан аввалги вазиятда ижтимоий маъқул ахлоққа эга бўлган муайян шахснинг (масалан, инкассатор, маҳалла посбони) меҳнат ёки жамоат фаолияти­нинг хусусияти билан ёки психофизиологик жиҳатлари (масалан, бола, қария, беморлиги кабилар) билан боғлиқ ҳолат ёки вазиятларда ҳуқуқбузарликлардан жабрланиб қоладилар.
Шу ўринда виктимлик даражалари мавжудлигини ҳам билиш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада виктимликнинг қуйидаги уч даражаси кўзга ташланади:
1) виктимлик даражаси кам бўлган шахслар жисмонан бақув­ват, воқеликка тўғри ёндашувчи, танқидий фикрга эга ва бошқалар;
2) виктимлик даражаси ўртача бўлган шахсларнейтрал шахс­лар, яъни ўзи низоли ҳолатни келтириб чиқармайдиган, лекин но­ҳақликка чидай олмайдиган шахслар;
3) виктимлик даражаси юқори бўлган шахслар касби, ижтимоий мақоми, биофизиологик хусусияти, моддий аҳволи, маънавий-руҳий белгилари, характери кабилар билан боғлиқ ҳолда ҳуқуқбузар­лик­лар­дан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар.
Виктимликнинг, келиб чиқиш манбаига кўра, объектив ва субъектив омиллари мавжуд. Объектив омиллар: маънавий ва жисмоний жиҳатдан ожизлар, аёллар, қариялар, ёш болалар, ногиронлар, пассив характерга эга бўлганлар (қўрқоқлар, журъатсизлар). Субъектив омиллар: ишонувчилар, беэътиборлар, мақтанчоқлар (бойлигини, ўзини кўз-кўз қилувчилар), уришқоқлар.
Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини таҳлил қилиб, мавжуд виктимликнинг айбли ёки айбсизлигини аниқлаш, шунингдек виктимлик даражаларини билиш виктимологик профилактиканинг тури ҳамда профилактик таъсир кўрсатиш усул ва шаклларини мақсадга мувофиқ тарзда белгилаб олиш учун бевосита асос бўлиб хизмат қилади.
Криминал виктимологиянинг объектлари:
– нисбатан кўп содир этилаётган, шунингдек инсон ҳуқуқ ва эркин­ликларига, манфаатларига тажовуз қилаётган маъмурий ҳуқуқ­бузар­ликлар, уларни содир этиш жойи, вақти, усул ва воситалари;
– нисбатан кўп содир этилаётган, шунингдек инсон ҳуқуқ ва эркин­­ликларига, манфаатларига тажовуз қилаётган ва ижтимоий хавфи катта бўлган жиноятлар, уларни содир этиш жойи, вақти, усул ва воситалари;
– назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар натижасида жабрланаётган шахсларнинг тоифалари, ижтимоий демографик ва маънавий-руҳий белгилари;
– ҳуқуқбузарлик содир этилгунига қадар бўлган даврда ҳуқуқ­бузар шахс ва жабрланувчи ўртасида мавжуд бўлган ижтимоий (яқин қариндошлик, қўшничилик, дўстона кабилар), ҳуқуқий (қонун билан белгиланган маълум бир хизмат ёки фаолиятга доир раҳбар, ходим, ҳамкасб), иқтисодий (қарздорлик, иқтисодий шерикчилик) ва бошқа шаклдаги муносабатлар;
– «виктимлик» тушунчаси (шахснинг ҳуқуқбузарликлардан жабр­ланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳолати), унинг турлари (шахсларнинг назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан айбли ёки айбсизлик ҳолда жабрланганлиги), даражалари (виктимликнинг юқори, ўрта, паст даражадалиги);
– назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар натижасида жабрланган шахсларнинг жабрланишига туртки берган сабаблар ва имконият яратган шароитлар;
– виктимологик профилактиканинг турлари, усул ва шакллари;
– виктимологик профилактик чора-тадбирлар;
– виктимологик профилактикани амалга ошириш йўналишлари;
– виктимологик профилактикани тартибга солувчи ҳуқуқий асос­лардан иборат.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling