Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet215/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Расмий огоҳлантириш.
Ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атворини ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллигининг моҳиятини англаб етмаган ва пушаймон бўлмаган, профилактик ҳисобга олинган ҳамда маъмурий назоратда турувчи шахслар расмий огоҳлантириладилар ва бу ҳақда улардан огоҳлантириш хатлари олинади. Бунда олинган огоҳлантириш хатлари огоҳлантирилган шахсга нисбатан юритилаётган профилактик ҳисоб ишига ёки йиғма жилдга тикилади.
Шахсдаги ғайриижтимоий хулқ-атвор, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллик ҳолати аниқланганда, унда ходим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу шахс илгари расмий огоҳлантирилган-огоҳлантирилмаганлигини текшириши шарт.
Агарда шахснинг бир йил ичида илгари расмий огоҳлантирилганлиги аниқланса, у ҳолда унинг илгари ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик ҳақида расмий огоҳлантирилганлиги оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши лозим.
Жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини ёхуд ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган жисмоний шахс аниқланган жойнинг ўзида масъул шахс томонидан ушбу шахсга нисбатан расмий огоҳлантириш чиқарилади.
Расмий огоҳлантириш масъул шахс томонидан ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтда, олиб борилаётган профилактик тадбирлар жараёнида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда чиқарилади.
Расмий огоҳлантириш бланкасининг шакли икки қисмдан – фуқарога тақдим қилинадиган расмий огоҳлантириш ҳамда масъул шахсда қоладиган унинг қирқиб олинадиган қисмидан иборат бўлади.
Расмий огоҳлантириш бланкаси расмийлаштирилганда унга барча ёзувлар қора ёки ҳаворанг сиёҳда, тушунарли қилиб ёзилади.
Масъул шахс расмий огоҳлантириш бланкасини расмийлаштираётган пайтда шахснинг ёнида унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, расмий огоҳлантириш бланкасининг тегишли графалари шахснинг сўзидан тўлдирилади.
Масъул шахс расмий огоҳлантириш бланкасини расмийлаштирганидан сўнг уни имзолайди.
Расмий огоҳлантириш бланкасининг қирқиб олинадиган қисми расмий огоҳлантирилаётган шахс томонидан ҳам имзоланади. Расмий огоҳлантирилаётган шахс имзо қўйишдан бош тортган тақдирда эса расмий огоҳлантириш бланкасига бу ҳақда ёзиб қўйилади.
Расмий огоҳлантириш расмийлаштирилганидан сўнг у расмий огоҳлантирилган шахсга берилади, бланканинг қирқиб олинадиган қисми масъул шахсда қолади.
Расмий огоҳлантириш бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланиб, ўз серияси ҳамда рақамига эга бўлади.
Расмий огоҳлантириш бланкалари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар томонидан қуйи турувчи тизим учун марказлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда тайёрланади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектлар томонидан эълон қилинган расмий огоҳлантиришлар жамланиб борилади.
Масъул шахс, расмий огоҳлантириш чиқарилганлиги тўғрисида у қайси шахсга эълон қилинган бўлса, ўша шахснинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчига (маъмуриятга) ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига қуйидаги ҳолларда хабар қилишга ҳақли:
шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга эга эканлигини англаб етмаган ва қилган ишидан пушаймон бўлмаган ҳолларда;
шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атвори унинг иш (ўқиш) жойидаги жамоага, шунингдек яшаб турган жойидаги маҳалла фуқароларининг тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солиши ёки тарбияси ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолларда;
шахсда ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойилликнинг шаклланишига туртки берган омил ёхуд шахснинг ҳуқуқбузарлик содир этишига имкон берган шарт-шароит бевосита унинг иш (ўқиш) жойидаги жамоа ёки яшаш жойидаги фуқароларнинг муносабати ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳаракатсизлиги (бефарқлиги, лоқайдлиги) билан боғлиқ бўлган ҳолларда.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектлар ўз ваколатлари доирасида, ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ҳақида иш (ўқиш) жойидаги иш берувчини (маъмуриятни), яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ва содир этилган ҳуқуқбузарликнинг ҳолатларини, шунингдек уларга имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни кўрсатган ҳолда хабардор қилишга ҳақли.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи субъектлар шахснинг расмий огоҳлантирилганлиги ёки ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ҳолати, шунингдек унга имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитлар ҳамда уларни бартараф этиш ҳақида юборган хабарномасига ўз муносабатини билдирмаган ва бир ойлик муддатда жавоб бермаган корхона, муассаса, ташкилот, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳақида прокуратура органлари ҳузурида тузиладиган ҳуқуқбузарликлар профилактикасини мувофиқлаштирувчи кенгашга мурожаат қилиши мумкин.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи барча субъектлар тизимида расмий огоҳлантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан чиқариладиган расмий огоҳлантириш шаклини ҳамда уни чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 60-сонли қарори билан тасдиқланган ягона шаклда бўлади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling