Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Эсда тутинг! Ҳуқуқий муносабатлар −


Download 2.15 Mb.
bet23/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эсда тутинг! Ҳуқуқий муносабатлар − субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар билан ўзаро боғлиқ бўлган шахслар (яъни, ҳуқуқ соҳиблари) ўртасидаги ҳуқуқ нормалари ва муайян юридик фактлар асосидаги алоқадир.

Ҳуқуқий муносабатлар юзага келиши учун моддий асослар (томонларнинг хоҳиш-истаги, манфаати) ва юридик асослар (мазкур ижтимоий муносабатни тартибга соладиган тегишли ҳуқуқ нормасининг мавжудлиги; томонларнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлишлиги; юридик фактнинг мавжудлиги) бўлиши лозим. Масалан, эркак ва аёл ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши учун икки томоннинг никоҳга розилиги ва биргаликда яшаш манфаати (моддий асослар), никоҳни тартибга соладиган оила кодексидаги тегишли моддалар, эркак ва аёлнинг никоҳ ёшига етганлиги ва ақли расолиги ҳамда никоҳнинг ФҲДЁда қайд этилиши (юридик асослар) талаб этилади.


Ҳуқуқий муносабатларнинг белгилари:

  • ҳуқуқий муносабат − ижтимоий тусдаги муносабат бўлиб, фақат ижтимоий субъектлар (инсонлар ва улар томонидан ташкил этилган ташкилотлар) ўртасидагина юзага келувчи алоқалардир;

  • ҳуқуқ нормалари асосида юзага келади;

  • иродавий ҳарактерга эга (чунки муносабат юзага келиши учун камида битта томоннинг истаги талаб қилинади);

  • давлат томонидан қўриқланади ва таъминланади;

  • муайян предмет ёки ашёга нисбатан юзага келади ва шу асосда субъектлар ўзларига тегишли субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларни амалга оширадилар.

Ҳуқуқий муносабатларни қуйидаги мезонлар бўйича таснифлаш мумкин:

  1. тартибга солинадиган ҳуқуқ соҳаларига кўра: конституциявий, маъмурий, фуқаролик-ҳуқуқий, жиноят-ҳуқуқий, меҳнат, оилавий ва бошқ.;

  2. ҳуқуқий муносабатларнинг мазмунига кўра: тартибга солувчи, қўриқловчи;

  3. муносабатларнинг аниқлик даражасига кўра: мутлақ, нисбий;

  4. ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг сонига кўра: оддий ва мураккаб;

  5. мажбуриятлар характерига кўра: суст, фаол;

  6. давомийлигига кўра: қисқа муддатли, узоқ муддатли;

  7. ҳуқуқий муносабатларнинг тавсифига кўра: моддий ва процессуал.


Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling