Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-§. Фуқароларнинг бурчлари
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
12-§. Фуқароларнинг бурчлари.
Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлар билан бирга Конституция ва қонунларга кўра маълум бурчларга ҳам эга ҳисобланадлар. Фуқароларнинг бурчлари уларнинг жамият ва давлат олдида адо этиши лозим бўлган умумижтимоий вазифалари ҳисобланади. Фуқаро ва давлат бир-бири билан ўзаро ҳуқуқ ва бурчлар орқали боғлиқ бўлиб ана шу ҳуқуқ ва бурчлар негизида фуқаролик шаклланади. Умумий маънода фуқаролар ўз бурчларини бажриш орқали жамият ва давлат равнақига ўз ҳиссасини қўшади ҳамда бунинг эвазига давлат томонидан уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатланади ва ҳимоя қилинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддасида ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқ эканлиги белгилаб қўйилган. Шунинг учун ҳам шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари ажралмас ҳисобланади. Шахснинг ўз мажбуриятларини бажармаслиги унинг қонун ҳужжатларига биноан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади ва мазкур жавобгарлик уни бажарилмаган бурчни бажаришдан озод этмайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра фуқарорлар қуйидаги бурчларга эга: Конституция ва қонунларга риоя этиш, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш – фуқароларнинг энг муҳим ва умумий бурчларидан бири бўлиб, Конституция ва қонунларга риоя шахснинг маънавий-ахлоқий олами билан боғлиқ бўлиб, у бу орқали ўзи истиқомат қилаётган жамият ва давлатга нисбатан муносабатини ифодалайди. Конституция ва қонунлар шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда иродасини ифодалайди шу сабабли ҳар бир шахснинг Конституция ва қонунларни бажариш орқали аслида ўзининг ҳамда атрофдагиларнинг манфатларини рўёбга чиқаршига хизмат қилади. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари лозим. Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш – Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросга давлат ҳисобланади. Асрлар оша авлодан авлодга ўтиб келаётган ушбу мерослар давлат томонидан муҳафаза этилади ва шу билан бирга улар фуқаролар томонидан ҳам асраб авайланиши ва нобуд қилинмаслиги шарт. Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини қасддан бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган; атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш – Ўзбекистон Республикаси аҳолиси табиий ресурслардан оқилона фойдаланиши, табиат бойликларига эҳтиётлик билан муносабатда бўлиши, экология талабларига риоя этиши шарт. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш қоидалаорини бузанлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган; қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш – ҳар бир шахс Солиқ кодексда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга мажбур. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling