Ҳуқуқий тартибот – бу ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ нормаларида белгиланган қоидаларга тўла ва аниқ риоя қилишлари натижасида ўрнатиладиган ижтимоий муносабатлар тизимидир.
Ҳуқуқ, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот – давлат ва жамият ҳаётининг энг муҳим таркибий қисмларидир. Бироқ ҳуқуқ-тартибот – ҳуқуқ яратиладиган ва ҳуқуқий тартибга солишнинг бутун механизми ишга солинадиган пировард мақсад эмас. Мазкур мақсад – ҳуқуқ ёрдамида у ёки бу ижтимоий муносабатларни ўзгартириш, мустаҳкамлаш ёхуд сиқиб чиқариш, яъни ё ҳукмрон синфга ёки бутун халққа мақбул тартибни ўрнатишдан иборат. Ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий мақсади барқарор ижтимоий муносабатлар ва тартибни таъминлашдан иборат бўлиши лозим.
Ҳуқуқий тартиботнинг хусусиятларига қуйидагилар киради:
44-§. Ҳозирги замоннинг асосий ҳуқуқий тизимлари тушунчаси ва таснифи.
“Қиёсий ҳуқуқшунослик” (ҳозирги замон асосий ҳуқуқий тизимлари) атамаси маъно жиҳатидан муайян тафовутга эга. Бунда “компаративизм” атамаси билан бирга бошқа номлар ҳам қўлланилади, бироқ ушбу термин турли мамлакатларда ҳар хил: французларда “Droit compare”, Буюк Британия ва АҚШда – “Comparative Law”, Германияда “Rechtsvergleichung”, деб номланади. Натижада нафақат турли тиллар ўртасида, балки бир тилнинг ичида катта фарқланишлар кузатилади: “comparative law – law comparison – vergleichende Rechtswissenschaft” (“Қиёсий ҳуқуқшунослик – қиёсий ҳуқуқ – ҳуқуқий қиёслаш – ҳуқуқни қиёслаш” ва бошқалар). Шу билан бирга, илмий адабиётларда асосан “қиёсий ҳуқуқшунослик” атамаси қўлланилишини қайд этиш лозим.
“Ҳуқуқий тизим” тушунчаси давлат ва ҳуқуқ назарияси ҳамда қиёсий ҳуқуқшунослик фанларида кенг қўлланиладиган категориялардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда муайян давлатнинг ички ҳуқуқий тизимини англатувчи “миллий ҳуқуқий тизим” тушунчаси ҳам илмий муомалада кенг қўлланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |