Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Ҳозирги замоннинг асосий ҳуқуқий тизимларини


Download 2.15 Mb.
bet60/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Ҳозирги замоннинг асосий ҳуқуқий тизимларини ҳуқуқ оилаларига ажратиш юзасидан тегишли юридик адабиётларда келтириб ўтилган ёндашувларни таҳлил қилиш орқали уларнинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин: роман-герман (континентал) ҳуқуқ оиласи; умумий (англо-саксон) ҳуқуқ оиласи; Скандинавия мамлакатларининг ҳуқуқий тизимлари; Лотин Америкаси мамлакатларининг ҳуқуқий тизимлари; Узоқ Шарқ мамлакатларининг ҳуқуқий тизимлари; диний-анъанавий ҳуқуқ оиласи; социалистик ҳуқуқ оиласи; аралаш ҳуқуқий тизимлар.
Роман-герман ҳуқуқ оиласи – бу Рим ҳуқуқий меросидан фойдаланган ҳолда ташкил этилган ва тузилманинг умумийлиги, ҳуқуқ манбалари ҳамда юридик тушунчаларнинг ўхшашлиги билан бирлашган ҳуқуқий тизимлар мажмуидир. Ушбу ҳуқуқ оиласининг тузилиши оммавий ва хусусий ҳуқуқдан ташкил топган.
Умумий ҳуқуқ (англо-саксон) оиласи амал қилувчи давлатларда судьялар томонидан шакллантирилган ва суд прецедентларида ифодаланган норма ҳуқуқнинг муҳим манбаи бўлиб хизмат қилади. Умумий ҳуқуқ оиласида ҳуқуқ оммавий ва хусусийга бўлинмасдан, умумий ҳуқуқ ва адолат ҳуқуқига бўлинади.
Скандинав ҳуқуқ оиласининг (Норвегия, Швеция, Дания, Финляндия) ўзига хос хусусиятлар ҳуқуқ оиласида кодификацияланган қонунчилик ва прецедент нормалари кенг тарқалмаганлигидир. Бу ерда ҳуқуқнинг тарихий ривожланиши, қонунчиликдаги ўхшашликлар, манбалар тизими алоҳида ажралиб туради.
Ислом ҳуқуқи оиласи ислом дини асосида ифодаланган, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган, у ёки бу даражада давлат томонидан тасдиқланган ва қўллаб-қувватланган нормалар тизимидан иборат. Ислом ҳуқуқи мустаҳкам тизимга эга бўлган, рад қилиб бўлмайдиган далилларга асосланади. Бунда ҳуқуқнинг классик бўлиниши, яъни оммавий ва хусусий ҳуқукларга, тармоқ ва институтларга бўлиниш учрамайди.
Ҳиндистон ҳуқуқий тизими узоқ тарихий ривожланиш йўлини босиб ўтган. Ҳинду ҳуқуқинииг асосий хусусияти – бу унинг дин билан узвий бирикиб кетганлигидир. Ҳукуқий институтлар ва нормалар диний доирада ташкил топган. Британия мустамлакачилиги даврида ҳинду ҳуқуқи жиддий ўзгаришларга учради. Кўп нормалар умумий ҳуқуқ нормалари билан алмаштирилди. Суд прецеденти жорий этилди. Натижада “инглиз-ҳинд ҳуқуқи” вужудга келди.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling