Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet57/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Ҳуқуқий тартибга солиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
1) ҳуқуқ нормасини яратиш ва унинг умумий таъсири (ижти­моий муносабатларни регламентлаштириш);
2) субъектив ҳуқуқлар ва субъектив юридик мажбуриятларнинг вужудга келиши;
3) субъектив ҳуқуқ ва субъектив юридик мажбуриятларни амалга ошириш, ижтимоий муносабатлар иштирокчиларининг аниқ, амалдаги хулқ-атворида уларнинг намоён бўлиши;
4) ҳуқуқнинг қўлланиши.
Ҳуқуқий тартибга солишнинг юқорида кўрсатилган босқичла­рига мувофиқ равишда унинг механизмининг қуйидаги асосий таркибий қисмлари фарқланади:

  • Ҳуқуқ нормалари. Ҳуқуқ нормаси ҳуқуқий тартибга солиш учун бошланғич юри­дик асос ҳисобланади. Чунки, унда ҳуқуқий норма диспозициясида таърифланган зарур ҳаракатлар моделининг асоси мавжуд. Ҳуқуқ субъ­ектлари хатти-ҳаракатлари хусусияти ҳуқуқ нормаси тури (тақиқ­ловчи, ҳуқуқ берувчи, мажбурият юкловчи, тавсиф этувчи)га боғлиқ бўлади.

  • Ҳуқуқий муносабатлар. Ҳуқуқий муносабат ҳуқуқ нормаси талаблари ким ва қандай амалга оширилишини аниқлашга ёрдам берадиган асосий восита­дир. Хатти-ҳаракатларнинг умумий модели унда субъектларга нис­батан аниқлаштирилади, уларнинг субъектив ҳуқуқлари ва субъек­тив юридик мажбуриятлари жамланади.

  • Ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш ҳаракатлари. Ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш ҳаракатлари – субъектларнинг амалдаги хатти-ҳаракатидир. Бу ерда ҳуқуқий тар­тибга солиш механизми таъсири тугайди. Чунки, қонун чиқарувчи иродаси йўналтирилган субъектларнинг ҳақиқий, амалдаги хатти-ҳаракатидан кутилган натижа таъминланади.

  • Ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари. Ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари – ваколатли органларнинг ҳо­кимият кучига эга буйруқлари бўлиб, улар ҳуқуқий муносабатлар­нинг пайдо бўлишини таъминлайди, ҳуқуқ нормалари талабларини ҳаётга татбиқ этади, ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг амалга оширили­шини кафолатлайди ва ҳоказо.

43-§. Ҳуқуқий тартибот тушунчаси ва объектив зарурияти.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling