Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ҳуқуқбузарлик субъекти ва объекти, субъектив ва объектив томони


Download 2.15 Mb.
bet54/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

40-§. Ҳуқуқбузарлик субъекти ва объекти, субъектив ва объектив томони.


Ҳуқуқбузарлик объекти – бу ҳуқуқ билан тартибга солина­диган ва муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатлардир. Жи­ноят ҳуқуқи назариясида жиноятларнинг умумий, махсус ва бево­сита объектлари фарқланади.
Ҳуқуқбузарликнинг объектив томони – бу ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатнинг ташқи белгисидир. Айнан шундай белгига асосан ҳуқуқбузарлик ҳақида, у қандай рўй бергани ва қанчалик зарар кел­тиргани ҳақида мулоҳаза юритиш мумкин бўлади.
Ҳуқуқбузарликнинг объектив томонини таркибий қисмлари қуйида­гилардан иборатдир:
1) Ножўя ҳаракат – яъни инсон иродаси ва ақл-заковати назо­ратида бўлган ва ҳаракатда ёки ҳаракатсизликда ифодаланадиган хулқ-атвордир. Ҳаракат – кишининг фаол хатти-ҳаракати, ҳаракат­сизлик – пассив хулқ-атвор ҳисобланади. Шахс ҳаракат қилишга мажбур бўла туриб, яъни ўз ҳуқуқий мажбуриятларини бажариши керак бўлгани ҳолда ҳаракатсизликка йўл қўйиши ҳуқуқбузарликка киради.
2) Хатти-ҳаракат ҳуқуққа зидлиги, яъни юридик нормалар кўрсатмаларига зидлиги туфайли ҳуқуқ томонидан тақиқланади. Ҳуқуққа зидлик, яъни хатти-ҳаракатнинг қонун билан тақиқланиши уч хил усул:
биринчиси, тўғридан-тўғри тақиқлаш орқали (меҳнат қонунла­рига биноан, зарарли меҳнат шароитларидаги оғир ишларда аёллар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади);
иккинчиси, нормада ҳуқуққа зид хатти-ҳаракат аниқланиб, уни содир этганлик учун жазо чораси белгиланганида билвосита тақиқ орқали (бу – ёзма ифодаланган ёки оддийгина номи келтирилган хатти-ҳаракат қонун билан тақиқланган демакдир; чунончи Жиноят кодексининг махсус қисми барча нормалари бунга мисол бўла олади);
учинчиси, ҳуқуқий нормада ижобий, қонунда ифодаланган хатти-ҳаракатни баён этиш орқали (бундай вазиятда хатти-ҳаракат­нинг бошқа, унга қарама-қарши тури мақсадга мувофиқ бўлмайди ва шунинг учун тақиқланган хатти-ҳаракат ҳисобланади; масалан, олди-сотди шартномаси бўйича сотувчи харидорга буюмни, харидор эса сотувчига пулни беришга мажбур бўлади, бироқ бу – хатти-ҳа­ракатнинг бошқа турига кўра – пул ёки буюмнинг берилмаслиги тақиқланади деганидир) ифодаланади.
3) Қилмиш натижасида етказилган зарар – ҳуқуқбузарлик натижасида юзага келадиган салбий ва шунинг учун номақбул оқи­батдир. Ушбу салбий оқибатлар мулкий (мулкдан айрилиш, бой бе­рилган фойда), номулкий (ҳақоратлаш, бўҳтон), ижтимоий (ўз ҳуқуқини амалга ошириш имкониятидан маҳрум бўлиш), шахсий (ҳаётдан кўз юмиш, соғлиққа зарар етказиш) ва бошқа хусусиятга эга бўлиши мумкин.
4) Қилмиш билан етказилган зарар ўртасидаги сабабий боғ­ланиш. Ҳуқуқдаги сабабий боғланиш – ҳодисалар ўртасидаги боғ­лиқлик бўлиб, улардан бири – заруратни иккинчиси – оқибатни туғ­диради.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling