Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ҳуқуқий хулқ-атвор: тушунчаси, турлари


Download 2.15 Mb.
bet52/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

38-§. Ҳуқуқий хулқ-атвор: тушунчаси, турлари.


Шахснинг ҳуқуқий хулқ-атвори – бу шахс томонидан юри­дик нормалар кўрсатмаларига мос келадиган хатти-ҳаракат­ларнинг амалга оширилишидир. Яна бу – қонунга итоат этувчи хатти-ҳаракат ҳамдир.
Ҳуқуқий хулқ-атвор – бу ҳуқуқ нормаларига мос келадиган, юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган, ижтимоий фойдали аҳамиятга эга бўлган, ҳуқуқ субъектларининг онгли равишдаги хулқидир.
Ҳуқуқ нуқтаи назаридан хулқ-атвор ҳуқуққа мос келувчи, юридик бетараф ва ҳуқуққа зид келувчи бўлиши мумкин.
Ҳуқуқий хулқ-атвор элементлари:

      • субъектлар (жисмоний ва юридик шахслар);

      • объектлар (предмет ва субъект ҳулқ-атвори);

      • объектив томони (ҳулқ-атворнинг ҳаракат ва ҳаракатсизлик кўринишлари);

      • субъектив томони (субъектнинг масъулиятлилик даражаси).

Ҳуқуқий хулқ-атворнинг қуйидаги уч тури (кўриниши) мавжуд:
1. Фаол ҳуқуқий хулқ-атвор. Бу фуқароларнинг, мансабдор шахсларнинг қўшимча вақт, куч-ғайрат, баъзан эса моддий маблағ­лар сарфлаш билан боғлиқ бўлган бир мақсадга йўналтирилган, та­шаббусга асосланган қонуний фаолиятидир.
Ўзини ҳимоя қила олиш, яшаш ва ривожланиш учун нормал шароитларни таъминлаш, қонун доирасида эркин бўлиш, қонунлар­нинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишига таъсир кўрсатиш, дав­лат тимсолида ўз ҳимоячисига эга бўлиш учун шахс иқтисодий, сиё­сий, ҳуқуқий, ахлоқий ва бошқа жиҳатлардан фаол бўлиши керак. Шахснинг ҳуқуқий фаоллиги – бугунги кун талабидир. Ҳуқуқий фа­олликни намоён қилишнинг шакллари хилма-хилдир. Бу сидқидил­дан қилинган хизмат фаолияти ҳам, партиялар, жамоат бирлашма­ларининг ташкил қилиниши ва уларнинг ишида иштирок этиш, қо­нун лойиҳаларининг муҳокамасида қатнашиш ва турли давлат ор­ганлари билан ҳамкорлик қилиш кўринишида бўлиши мумкин.
2. Одатий ҳуқуқий хулқ-атвор. Фаол хатти-ҳаракатдан фарқли ўлароқ, у қўшимча маблағлар, куч-ғайратлар сарф қилиш билан боғлиқ бўлмайди. Бу инсоннинг ҳуқуқий нормаларга мос келадиган кундалик маиший турмуши ва бошқа ҳаётидир. Хулқ-атворнинг ушбу тури доирасида фуқаролар ўзларининг ҳуқуқий мажбуриятла­рини бажарадилар, юридик аҳамиятга молик бирон-бир хатти-ҳара­катни содир этадилар. Бироқ бу ўринда уларнинг фаоллиги ҳуқуқий талаблар даражасидан ортиб кетмайди. У одатий бўлиб, кишининг оила, давлат, жамиятдаги нормал ҳаётий фаолияти учун зарурдир. Инсон-фуқаронинг моддий, маънавий ва бошқа эҳтиёжлари худди шу тарзда қондирилади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling