2) жамият мазмуни, унинг ривожланиш қонуниятлари моҳиятининг хусусий мулкчилик муносабатлари орқали белгиланиши;
3) хусусий мулк барча мулк шакллари қатори равнақ топиши ва уни муҳофазалашда қонуннинг, давлат ҳокимиятининг алоҳида ўрин тутиши;
4) фуқароларнинг юридик жиҳатдан бир хил мақомга эгалиги ва қонун олдида тенглиги. Жамиятда адолатли суд тизимининг қарор топиши ва унинг фуқароларни ҳимояловчи посбон идорага айланиши.
5) шахснинг хусусий ҳаёти ва иқтисодий фаолиятига давлат аралашувининг қонун доирасида чекланиши. Ҳуқуқий давлатчиликнинг мавжуд бўлиши;
6) шахснинг давлат ҳокимиятига нисбатан мулкий ва иқтисодий мустақиллиги;
7) давлат, давлат идоралари ва фуқаролар ҳуқуқнинг тенг субъекти сифатида муносабатга кириша олиши, уларнинг судда тенг тарафлар сифатида майдонга чиқа олиши. Фуқаролар ҳуқуқларини кафолатлаш ва устувор таъминлаш механизмларининг яратилганлиги;
8) фуқаролик жамиятининг таркибий институтлари, жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимининг мавжудлиги;
9) жамиятнинг юксак маънавий-маданий ва ахлоқий ривожланганлиги; инсонлар ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, иймон-инсоф доирасида, шахс қадрини эъзозлаш асосига қурилганлиги.
Фуқаролик жамиятининг таркибий тузилиши қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, иқтисодий соҳадаги манфаатларни қаноатлантирувчи тузилмалар: хусусий мулк асосида вужудга келадиган ва фаолият юритадиган нодавлат ташкилотлари; ширкат хўжаликлари ва уларнинг уюшмалари; ижара асосида ишловчи жамоалар; ҳиссадорлик жамиятлари; молиявий жамғарма ҳамда уюшмалар; ишлаб чиқариш корпорация, концернлари ва бирлашмалари; тадбиркорлар уюшмалари (палатаси) ва бошқалар.
Иккинчидан, ижтимоий соҳадаги манфаатларни ифодаловчи тузилмалар: оила ҳамда унинг манфаатларини акс эттирувчи махсус ташкилотлар; таълим-тарбия муассасалари (мактаб, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари); жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; мустақил ОАВ; диний ташкилотлар; миллий-маданий марказлар; ихтиёрий кўнгилли жамиятлар; жамоатчилик фикрини аниқлаш ва ўрганиш институтлари; турли ижтимоий ихтилофларни адолатли ҳал этувчи тузилмалар ва бошқалар.
Учинчидан, сиёсий соҳадаги манфаатларни акс эттирувчи институтлар ва тузилмалар: ҳуқуқий давлатнинг мавжудлиги; сиёсий партиялар; ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар; сиёсий мухолифатнинг мавжудлиги; инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи институтлар ва бошқалар1.
Do'stlaringiz bilan baham: |