Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-БОБ. ИНСОН ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-§. Фуқаролик.
2-БОБ. ИНСОН ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ.
6-§. Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари тизими. Ҳар бир шахс ким бўлишидан қатъий назар Конституция ва қонунларда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларга эга ҳисобланади. Конституция ва қонунларда шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг белгилаб қўйилиши, унинг давлат томонидан расман тан олиниши ҳамда ҳимоя қилинишини англатади. Конституциявий-ҳуқуқий муносабатларнинг муҳим жиҳатларидан бири давлат ва фуқаронинг боғлиқлиги уларнинг ўзаро ҳуқуқ ва бурчларида ифодаланади. Хусусан, давлат томонидан фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлиги таъминлайди. Шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан фақат суд қарори асосида маҳрум этилиши ёки чеклаб қўйилиши мумкин. Конституцияга асосан барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга эканлиги, улар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги белгилаб қўйилган. Фуқаролар Конституция ва қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларини ўз истакларига кўра амалга оширишга ҳақли, бироқ ҳар қандай эркинликнинг чегараси мавжуд бўлади. Шахснинг эркинлиги бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликлари билан чегараланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари тизими қуйидагилардан иборат: шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар; сиёсий ҳуқуқлар; иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар; фуқароларнинг бурчлари. 7-§. Фуқаролик. Фуқаролик контитуциявий ҳуқуқнинг асосий институтларидан бири ҳисобланади. Шахснинг Конституция ва қонунларда белгиланган ҳуқуқ ва бурчлари кўп ҳолларда унинг фуқаролигига бориб тақалади. Хусусан, Конституцияда «инсон», «фуқаро» ва «ҳар ким» деган тушунчалар қўлланилган. Мазкур тушунчалар бир маънони англатмайди. Бунда «инсон» ёки «ҳар ким» дейилганда барча жисмоний шахслар тушунилса, «фуқаро» дейилганда эса Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари назарда тутилади. Фуқаролик шахс ва давлат ўртасидаги ўзаро ижтимоий келишувни ифодалайди. Мазкур келишув асосида давлат ва фуқаро ўртасида муносабатлар пайдо бўлади. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди. Фуқаролар эса Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида белгиланган бурчларини адо этиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар деб ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти; паспорт олингунга қадар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки шахснинг фуқаролигига доир маълумотлар бўлган ўзга ҳужжат. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling