Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Эсда тутинг! Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги


Download 2.15 Mb.
bet71/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эсда тутинг! Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги шахс билан давлатнинг доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқасини белгилайди, бу алоқа уларнинг ўзаро ҳуқуқлари ва бурчларида ифодаланади.

Фуқароликка эга бўлиш ёки ўзгартириш шахснинг асосий ҳуқуқларидан биридир. Ўзбекистон Республикасида ҳар бир шахс фуқаро бўлиш ҳуқуқига эга ва ҳеч ким фуқароликдан ёки фуқароликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.


Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.
Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.


Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўладилар:
келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий ҳолатидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тили, сиёсий қарашлари, диний эътиқоди, машғулотининг тури ва сажиясидан қатъи назар, 1992 йил 2 июль куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуни кучга кирган вақтда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган, бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахслар;
давлат йўлланмаси билан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлаётган, ҳарбий хизматни ўтаётган ёки ўқиётган шахслар, агар улар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида туғилган бўлсалар ёки доимий яшаганликларини исбот қилган бўлсалар, бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлмасалар ва 1992 йил 2 июль куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуни кучга кирганидан кейин кечи билан бир йил ичида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган бўлсалар;
1992 йил 2 июль куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олган шахслар.


Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш асослари:
туғилганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниши натижасида;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган асослар бўйича;
Қонунда назарда тутилган бошқа асослар бўйича.


Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тугатилиши.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тугатилиши қуйидагилар асосида амалга оширилади: а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тўхтатилиши; б) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш.


Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш оқибатида;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш оқибатида;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган асосларга биноан;
қонунда кўзда тутилган бошқа асосларга биноан.


Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин:
шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;
агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;
агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;
агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;
агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркак ёки аёлнинг чет эл фуқароси билан ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтиши, шунингдек бундай никоҳнинг бекор қилиниши эр ёки хотиннинг фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди. Шунингдек, эр-хотиндан бирининг фуқаролиги ўзгариши иккинчисининг фуқаролиги ўзгаришига ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда яшаши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тўхтатилишига олиб келмайди.





Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling