Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet73/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

9-§. Сиёсий ҳуқуқлар.

Шахснинг сиёсий ҳуқуқлари унинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштироки, ўз сиёсий фаолликларини амалга оширишлари, мурожаат қилишлари ҳамда бошқа сиёсий масалалар билан боғлиқ ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сиёсий ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:
жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш – фуқароларнинг асосий сиёсий ҳуқуқларидан бири бўлиб шахснинг давлат ва жамият ҳаётига оид масалаларни ҳал этишда бевосита ёки ўз вакиллари орқали (билвосита) иштирок этишини билдиради.
Бундай иштирок этиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
ўзини ўзи бошқариш – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир;
референдумлар ўтказиш – Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз бериши;
давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш – сайловлар орқали амалга оширилади;
давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати – давлат органларининг ва улар мансабдор шахслари устидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари томонидан назоартнинг амалга оширилиши ҳисобланади;
ўз ижтимоий фаолликларини намоён этиш – фуқаронинг давлат ва жамият ишларини бошқаришга нисбатан ўзининг муносабатини митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириши ҳисобланади. Давлат органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга;
жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш – фуқаролар ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш учун жамоат бирлашмаларига аъзо бўлишлари ёки турли оммавий ҳаракатларда иштирок этишлари мумкин. Жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этишга мажбу қилиш ман этилади;
мурожаат қилиш – шахснинг бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳисобланади ва ҳар қандай мурожаат аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.
мурожаатлар қуйидаги турларга бўлинади:

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling