Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари


Download 2.15 Mb.
bet75/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

11-§. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари.

Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларнинг Конституция ва қонунлар билан белгилаб қўйилиши муҳим аҳамиятга. Бироқ шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларининг тўла-тўкис амалга оширилиши учун бунинг ўзи етарли эмас. Конституция ва қонунлар билан белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларнинг амалга оширилиши ҳамда дахлсизлиги кафолатланиши лозим. Шунинг учун ҳам Конституцияда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланади.


Давлат томонидан фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминланади. Бунинг учун суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташкил этилган. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузганлик учун барча ҳолларда жавобгарлик белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Шахс қуйидаги ҳолларда маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорлари ҳамда ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги юзасидан судга шикоят қилиши мумкин:
шахс ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузилган деб ҳисобласа;
шахс ўз ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа;
шахс ўз зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклаган деб ҳисобласа;
шахс ўз у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа.
Давлат томонидан вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари алоҳида муҳофаза этилади. Хусусан, давлат томонидан мазкур тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминланиши учун махсус чоралари кўрилади ва уларга нисбатан алоиҳда ғамхўрлик қилинади.
Конституция ва бошқа қонунларга биноан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли ҳисобланади. Хусусан, Конституциянинг 18-моддасига, Меҳнат кодексининг 6-моддасига, Оила кодексининг 3-моддасига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига кўра эса фуқаролар жинсидан қатъи назар қонун олдида тенг ҳисобланади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling