Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet77/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эсда тутинг! Солиқлар муайян миқдорларда ундириладиган, мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган, бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлар ҳисобланса, мажбурий тўловлар ҳам Солиқ кодексда белгиланган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий пул тўловлари, божхона тўловлари, шунингдек ваколатли органлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни тўловчиларга нисбатан амалга ошириш учун, шу жумладан муайян ҳуқуқларни ёки лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш учун тўланиши лозим бўлган йиғимлар, давлат божи тушунилади.
Солиқлар ва мажбурий тўловлар жамият ва давлат равнақи учун сарфаланади.
Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – фуқарорнинг Ватан олдидаги шарафли бурчи, ҳарбий мажбурияти ҳисобланади.
Ҳарбий мажбурият фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишга мажбурий ҳарбий тайёргарлигидан иборат бўлади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафини тўлдиришни ва уларнинг резервини тайёрлашни таъминлаш мақсадида жорий этилади.
Эсда тутинг! Ҳарбий хизмат – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қуролли Кучлар сафида умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш борасидаги давлат хизматининг алоҳида туридир.
Ҳарбий хизматнинг қуйидаги турлари жорий этилади:
муддатли ҳарбий хизмат;
сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат;
контракт бўйича ҳарбий хизмат;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати.
Тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар.
3-БОБ. ЖАМИЯТ ВА ШАХС


13-§. Жамиятнинг иқтисодий негизлари.

Ҳар қандай жамиятда маълум мулкий муносабатлар қарор торади. Ана шу мулкий муносабатлар жамиятнинг иқтисодий негизларини ташкил этади. Айниқса, бозор муносабатларига асослаган жамиятларда мулкий муносабатлар жудаям ранг-баранг бўлади ҳамда барча мулк шакллари тенг ҳимоя қилинади.


Барча мулк шаклларининг тенг ҳимоя қилиниши жамиятнинг иқтисодий жиҳатдан янада равнақ топишига ва унинг фаровон бўлишига замин яратади. Чунки, жамиятнинг иқтисодий ҳаётида барча мулк шаклларининг ўз ўрни бўлади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига кўра бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлаши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасида мулк қуйидаги шаклларда бўлади:
хусусий мулк;
ширкат (жамоа) мулки;
маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкидан (коммунал мулкдан) иборат давлат мулки;
аралаш мулк;
бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар юридик ва жисмоний шахсларининг мулки.


Хусусий мулк ҳуқуқининг кафолатлари.
Мулкий муносабатлар тизимида хусусий мулк алоҳида ўрин тутади. Айниқса бозор муносабатларини ривожлантиришда хусусий мулк муҳим роль ўйнайди. Хусусий мулк шахснинг ўз мол-мулкига хусусий тарзда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан иборатдир. Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина ўз мол-мулкидан маҳрум этилиши мумкин.
Мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳишига кўра ҳамда ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни бажаришга ҳақли. У ўз мол-мулкидан хўжалик фаолиятини ва қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиши, уни бошқа шахсларга эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун текинга ёхуд ҳақ эвазига бериши мумкин. Мол-мулкдан фойдаланиш фуқароларнинг, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги, атроф-муҳитга зарар етказмаслиги керак.
Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.
Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади фақат бунда мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.


Умуммиллий бойлик.
Фуқаролик жамиятининг иқтисодий негизида умуммиллий бойликлар ҳам муҳим роль ўйнади. Умуммиллик бойликлар шундай бойликки, улар Ўзбекистоннинг бутун халқига тегишли бўлади ва улар давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди.
Умуммиллий бойликка қуйидагилар киради:
Ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади;
Ер ости бойликлари – ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари;
сув Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки – умуммиллий бойлик ҳисобланади, сувдан оқилона фойдаланиш лозим бўлиб, у давлат томонидан қўриқланади;
ўсимлик дунёси – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий муҳитда ўсадиган ёки сунъий яратилган шароитларда етиштириладиган барча турдаги ёввойи ўсимликлар мажмуи бўлиб, Ўсимлик дунёси умуммиллий бойлик ҳисобланади ва ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади;
ҳайвонот дунёси – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган барча турдаги ёввойи ҳайвонлар мажмуи ҳисобланади ва ҳайвонот дунёси умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади. Табиий эркинлик ҳолатида яшаётган, шунингдек табиий яшаш муҳитига чиқариб юборилган ёввойи ҳайвонлар давлат мулкидир. Ярим эркин шароитда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланаётган ва (ёки) етиштирилган ёввойи ҳайвонлар юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлиши мумкин;
бошқа табиий захиралар – табиий жиҳатдан мавжуд бўлган ва халқ хўжалигида, саноат, ишлаб чиқариш ва аҳолининг бошқа эҳтиёжларини қондиришда фойдаланиш мумкин бўлган захиралар (масалан, ўрмон фонид, қорлар) ҳисобланади.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling