Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-§. Давлат ва жамоат бирлашмалари
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 17-§. Касаба уюшмалари.
- Эсда тутинг! Касаба уюшмалари
16-§. Давлат ва жамоат бирлашмалари.
Жамоат бирлашмалар ва давлат бир-бирларидан мустақил ҳисобланади. Давлат жамоат бирлашмалари фаолиятига аралшмайди. Бироқ давлат жамоат бирлашмалари фаолиятини қўллаб-қувватлайди, уларнинг фаолият юритишлари учун имкониятлар яратади ҳамда жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладилар. Давлат томонидан ҳатто ёшлар ва болалар ташкилотларига моддий ва маънавий мадад берилади. Бундан ташкилотларга нисбатан имтиёзли солиқ сиёсати ўтказилишини таъминлайди, болалар ташкилотларига, мактаб, мактабдан ташқари муассасалар биноларидан, клублардан, маданият саройлари ва уйларидан, спорт иншоотлари ва бошқа иншоотлардан бепул ёки имтиёзли шартлар билан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлда «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106-сонли Фармони қабул қилинган. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қонунларда назарда тутилган тутилган ҳоллардагина жамоат бирлашмалари фаолиятига ҳуқуқ тартиботни таъминлаш, шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб аралашишига, худди шунингдек, жамоат бирлашмаларининг давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. 17-§. Касаба уюшмалари. Жамоат бирлашмаларининг турларидан бири касаба уюшмалари аъзоларининг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари, ишлаб чиқариш, касбий, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек аъзо ташкилотларнинг умумий мақсадларига эришиш, умумий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш, амалдаги қонунчилик доирасида уларнинг ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш мақсадида ташкил этилади. Эсда тутинг! Касаба уюшмалари жамоат бирлашмаларининг турларидан бири бўлиб ходимларнинг меҳнат-ҳуқуқий муносабатлардаги ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ва биргаликда ҳимоя қилиш учун тузилади. Ходимлар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган шахслар ҳамда иш билан таъминланган бошқа шахслар ҳеч қандай чекловларсиз ва ҳеч кимдан олдиндан рухсат олмасдан, ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига, шунингдек касаба уюшмаларига уларнинг уставларига риоя этиш шарти билан кириш ҳуқуқига эга. Касаба уюшмалари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIII бобби, 1992 йил 2 юлда қабул қилинган «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун, Меҳнат кодекс ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ва касаба уюшмасининг низоми билан белгиланади. Касаба уюшмалари ўз фаолиятида давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, иш берувчилардан ва уларнинг бирлашмаларидан, сиёсий партиялардан ҳамда бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақилдир, улар олдида ҳисобдор эмас ва улар томонидан назорат қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Касаба уюшмаларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Касаба уюшмалари мустақил равишда ўз уставларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар, уюшма тузилишини белгилайдилар, раҳбар идораларини сайлайдилар, ўз фаолиятларини ташкил этадилар, йиғилишлар, конференциялар, пленумлар, қурултойлар ўтказади. Касаба уюшмалари ўз уставларида белгиланган мақсадларга ва вазифаларга мувофиқ равишда бошқа мамлакатларнинг касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш, ўз хоҳишига кўра халқаро ва бошқа касаба уюшмалари бирлашмаларига ва ташкилотларига кириш ҳуқуқига эга. Иш берувчилар ва мансабдор шахслар касаба уюшмаларининг ҳуқуқларига риоя этиши, уларнинг фаолиятига кўмаклашиши шарт. Улар касаба уюшмаларининг ҳуқуқларини бузганлик ёки уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Иш берувчилар ва мансабдор шахслар касаба уюшмалари вакилларининг шу касаба уюшмалари аъзолари ишлаётган ташкилотларга уставда белгиланган мақсад ва вазифаларни ҳамда қонун ҳужжатларида берилган ҳуқуқларни амалга ошириш учун киришига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling