Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эсда тутинг! Жамоат бирлашмаси
14-§. Жамоат бирлашмалари.
Жамоат бирлашмалари тушунчаси ва турлари. Конституциявий ҳуқуқнинг субъектларидан бири сифатида жамоат бирлашмалари шахс, жамият ва давлат ҳаётида муҳим ўрин тутади. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини якка тартибда ва жамоа тарзида бирлашган шаклда ҳам амалга оширишлари мумкин. Жамоат бирлашмалари ягоан қарашга эга бўлган ҳамда ўзаро манфаатлари уйғун бўлган фуқароларни ўзида бирлаштиради. Эсда тутинг! Жамоат бирлашмаси фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган уларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган ихтиёрий тузилмаси ҳисобланади. Қуйидагилар жамоат бирлашмалари ҳисобланади: сиёсий партиялар; оммавий ҳаракатлар; касаба уюшмалари; хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари; ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари; илмий-техникавий, маданий-маърифий, жисмоний тарбия-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар; ижодий уюшмалар; юртдошлар уюшмалари; ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари. Жамоат бирлашмалари қуйидаги мақсадларда тузилади: фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий, ҳуқуқлар ҳамда эркинликларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш; фуқароларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини, давлат ва жамият ишларини бошқаришда уларнинг иштирок этишини ривожлантириш; касб-кор ва ҳаваскорлик қизиқишларини қондириш; илмий, техникавий ва бадиий ижодкорликни ривожлантириш; аҳолининг сиҳат-саломатлигини сақлаш, хайрия фаолиятида қатнашиш; маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ишларини амалга ошириш; табиатни, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш; ватанпарварлик ва инсонпарварлик тарбияси; республикалараро ва халқаро алоқаларни кенгайтириш, халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш; қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш. Қуйидаги жамоат бирлашмаларини тузиш ва уларнинг фаолияти юритиши ман этилади: жамиятнинг ахлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган; шунингдек конституцион тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузиш, урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, шу жумладан синфий, шунингдек ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонун билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш мақсадини кўзлайдиган; ҳарбийлаштирилган жамоат бирлашмалари ва қуролли тузилмалар; диний характерга эга партиялар, уларнинг филиаллари ва бошқа структура бўлаклари. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling