Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Қорақалпоғистон Республикаси


Download 2.15 Mb.
bet86/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

23-§. Қорақалпоғистон Республикаси.


Ўзбекистон таркибидаги суверен демократик республика.
Қорақалпоғистон Ўзбекистон Республикаси таркибига кирадиган суверен демократик республика ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XVII бобида, Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясида, Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг қонунларида белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикасининг суверен республика эканлиги қуйидагиларда намоён бўлади:
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияларида суверен демократик республика эканлиги белгилаб қўйилган;
суверен республикага хос барча белгиларган эгалиги (Конституция ва қонунларга эгалиги, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мавжудлиги, ҳудуди, фуқаролари, давлат рамзлари, давлат тили);
Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эгалиги;
ҳудуди ва чегаралари унинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмаслиги ва ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилиши.


Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси.
Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга. Ўзбекистон Республикаси Конституция 16-моддасининг иккинчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг янги таҳриридаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига кўра Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас.
Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн иккинчи сессиясида 1993 йил 9 апрелда қабул қилинган.
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мутлақ ваколатлари жумласига киради.
Қорқалпоғистон Республикасининг Конституцияси олти бўлим, 26 боб, 120-моддадан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ўз тузулиши ва мазмунига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституциясига жуда яқин ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 3-бандига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.


Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплар принциплари:

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling