Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Оммавий ахборот воситалари


Download 2.15 Mb.
bet84/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

21-§. Оммавий ахборот воситалари.

Бугунги кунда ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Оммавий ахборот воситалари рамзий маънода «тўртинчи ҳокимият» деб юритилади. Чунки, оммавий ахборот воситалари мамлакат ва дунёда юз берган воқеа ва ҳодислар ҳақида ахборот бериш билан бирга, жамият ва давлат ҳаётида юз бераётган янгиликлар ва ўзгаришларга нисбатан омманинг эътиборини жалб этиш орқали кенг жамоатчиликнинг фикри ва муносабатини шакллантиришга хизмат қила олади.


Мамлакатда демократиянинг қай даражада қарор топганлиги ҳам муайян маънода оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги билан боғлиқ ҳисобланади.


Эсда тутинг! Оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари оммавий ахборот воситасидир.

Оммавий ахборот воситалари зиммасида улкан ижтимоий масъулият мавжуд. Бу улар томонидан тарқатилаётган ахборотларнинг тўғрилиги ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари эркин бўлиб, ҳар ким, оммавий ахборот воситаларида чиқиш, ўз фикри ва эътиқодини ошкора баён этиш ҳуқуқига эгадир.


Давлат оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини, мулк ҳуқуқини, давлат органларининг ғайриқонуний қарорларидан, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш тақиқланади.
Оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ҳуқуқига эга ҳамда тарқатилаётган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Конституциянинг 67-моддаси ҳамда 2007 йил 5 январда янги таҳрирда қабул қилинган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига кўра цензурага йўл қўйилмайди.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling