Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 29-§. Вазирлар Маҳкамаси.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон Республикасининг Президенти билан боғлиқ яна қуйидаги нормалар мавжуд:
Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади. Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллайди. 29-§. Вазирлар Маҳкамаси. Вазирлар Маҳкамасининг мақоми ва ваколатлари. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади. Ижро этувчи ҳокимият ўз моҳятига кўра қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан қабул қилинган қонунларнинг ижросини таъминлашга хизмат қилади. Ҳар давлатда ўзига хос ижро этувчи ҳокимият тизими шакллантирилади. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси – Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати, Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамаси коллектив орган сифатида ўз фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга оширади: Коллегиаллик; демократия ва қонунийлик; Ўзбекистон Республикасида яшовчи барча миллат ва элатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш. Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида жавобгар ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий асослари қуйидаги ҳужжатларда белгиланган: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси; Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда янги таҳрирда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуни; Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятига оид бошқа қонунлар; Вазирлар Маҳкамасининг ўзи томонидан қабул қилинган ҳужжатлар. Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига қуйидагилар киради: самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади; фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда назоратни таъминлайди; Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади; Конституция ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Вазирлар маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси унинг аъзоларидан иборат. Қуйидагилар Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири; Ўзбекистон Республикаси Бош вазириинг ўринбосарлари; Вазирлар; давлат қўмиталарининг раислари; Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи (ўз лавозими бўйича). Вазирлар Маҳкамаси таркибини шакллантиришнинг муайян тартиби мавжуд. Вазирлар Маҳкамаси таркиби қуйидагича шакллантирилади: Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling