Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари


Download 2.15 Mb.
bet95/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

31-§. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари.


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мақоми ва ҳуқуқий асослари.
Мамлакатимиз аҳолисининг турмуш тарзида қадим замонлардаёқ маҳаллалар муҳим ўрин тутган. Бунда умумий масалалар ўзаро ҳамжиҳатликда ҳал этилган. Бугун ҳам тўй ва маъракалар, ҳашарлар, турли байрамлар ва сайиллар маҳалла аҳлисиз ўтмайди. Шахснинг маънавий-тарбиявий камолотида ҳам у ўсиб улғайган маҳалла асосий ўрин тутади. «Бир болага етти маҳалла ота-она» деган нақл ҳам бежиз айтилмаган.
Тарихан минг йиллар давомида таркиб топган маҳалла яхши қўшничиликни, ҳурмат ва инсонпарварликни тарбиялашда, ижти­моий ҳимоя масалаларини ҳал этишда муҳим рол ўйнаб келган. Халқ тили билан айтганда, маҳаллада инсонлар «бир тан, бир жон» бўлиб яшайди. Маҳалла руҳи юртдошларимиз ҳаётига, қалбига сингиб кетган. Мамлакатимиз аҳолисининг асосий қисми ҳам бугунги кунда маҳалла ва қишлоқларда истиқомат қилади. Аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ёрдамга муҳтож ёлғиз қариялар, имконияти чекланганларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласи ҳам айнан маҳаллаларда ўз ечимини топади.


Эсда тутинг! Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари ҳисобланади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун ҳужжатлари билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади.


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 105-моддаси;
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда янги таҳрирда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид бошқа қонунлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид ҳужжатлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид ҳужжатлари.


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
демократизм;
ошкоралик;
ижтимоий адолат;
маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик;
жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам;
ижтимоий шериклик;
маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳисобга олиш.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling