Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-БОБ. МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ВА ДАВЛАТ ТУЗИЛИШИ. 22-§. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши.
Эсда тутинг! Цензура – оммавий ахборот воситасида эълон қилинаётган хабарлар ва материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёки бутунлай нашрдан олиб қолинишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилиш.
4-БОБ. МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ВА ДАВЛАТ ТУЗИЛИШИ. 22-§. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши. Ҳар бир давлат маъмурий-ҳудудий тузилишга эга ҳисобланади. Давлатнинг маъмурий-ҳудудий тузлиши уни бошқариш учун марказий ва маҳаллий маъмурий-ҳудудий бирликларга ажратиш шаклини ифодалайди. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши Конституциянинг XVI бобида ҳамда 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Қонунда белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси қуйидаги маъмурий-ҳудудий бирликлардан иборат: вилоятлар; туманлар; шаҳарлар; шаҳарчалар; қишлоқлар; овуллар; Қорақалпоғистон Республикаси. Маъмурий-ҳудудий бирликларни тугатиш. Вилоятларни тузиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади. Туманларни тузиш ва тугатиш тегишли вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикасида туманларни тузиш ва тугатиш Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади. Қишлоқлар, овулларни тузиш ва тугатиш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади. Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини ўзгартириш: Қорақалпоғистон Республикасининг чегараси фақат унинг розилиги билан Жўқорғи Кенгес қарорига асосан Олий Мажлис томонидан ўзгартирилиши мумкин. Вилоятлар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади. Қишлоқлар ва овуллар чегарасини ўзгартириш, аҳоли пунктларини бирлаштириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади. Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларни тузиш, тугатиш, чегараларини ўзгартириш, маъмурий марказларни кўчириш, аҳоли пунктларини шаҳар, шаҳарчалар туркумига ўтказиш ҳақидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномасида эълон қилиниши шарт. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling